RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Максим Шацких: "Баъзи футболчиларимиз бетоб, ёшларимиз ЖЧга тайёргарлик кўришмоқда, шу сабаб бугун умуман ўзгариш амалга оширмадим" Новости

Максим Шацких: "Баъзи футболчиларимиз бетоб, ёшларимиз ЖЧга тайёргарлик кўришмоқда, шу сабаб бугун умуман ўзгариш амалга оширмадим"

"Пахтакор" устози Максим Шацких "Турон"га қарши бўлиб ўтган Суперлиганинг 9-тур ўйинидан (1:0) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Максим Шацких: "Ўзимиз истаган футболни намойиш этишимизга об-ҳаво йўл қўймади. Баҳс мухлислар учун қизиқ бўлди деб ўйлайман. Иккала жамоа гол уришга уринди, буни биз уддаладик ва 3 очкога эга бўлдик. Баъзи футболчиларимиз бетоблиги туфайли учрашувни ўтказиб юборишди. Бугун ротация қила олмасдик. Асосийси ўз мақсадимизга эришдик.

- Нега бирорта ўзгариш амалга оширмадингиз?

- Ҳозир айтганимдек, бир неча футболчимиз бетоб. Ёшларимиз эса ЖЧга тайёргарлик кўришмоқда. Қолган ёшлар эса бу даражадаги ўйинларга тайёр эмас. Бундай "сирпанчиқ" ҳисобда таваккал қилиш хато бўларди.

- Ҳозирги саволим бугунги ўйин ҳақида эмас. 1999 йилда Самарқандда Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказган. Ўшанда хет-трик қайд этгансиз. Хет-трикка кимлар ёрдам берган?

- Ҳа, ўйин эсимда, аммо ўша баҳсдаги воқеаларни батафсил эслай олмайман.

- 1996 йилда сиз Россияда ўйнай бошлагансиз, аввалига "Сокол", кейин "Торпедо", "Лада Тольятти", "Газовик". Бу клубларда тажрибали футболчилар сизга қандай муносабатда бўлишган?

- Яхши. Мен ўз мажбуриятларимни билардим. Ўша вақтда нима қилиш керак бўлса, ҳаммасини бажарганман.

- Уйдан узоқда бўлгансиз. Қийинчиликларни қандай енгиб ўтгансиз?

- Бошида қийин бўлган. Уйга кетишни хоҳлардим, аммо меҳнат орқали барча қийинчиликларни енгиб ўтганман.

- Нега ҳозирга келиб футболчилар мураббийни ишдан кетишини хоҳлаб, атайин ёмон ўйин кўрсатяпти, мураббийлар ўйинчилар билан чиқиша олмаяпти. Ўз вақтида Юрий Вазгенович Саркисян ҳамма билан жуда яхши алоқада бўлган.

- Ҳозир бошқа замон.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика