RU

Последние новости

11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  0 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  11 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  6 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  18 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  6 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   2 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5

Максим Шацких: "Ахал" ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади" Новости

Максим Шацких: "Ахал" ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади"

ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ахал" учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.

Унда дастлаб мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ва футболчи Фарруҳ Сайфиев иштирок этишди.

"Барчага хайрли кун. "Ахал" ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз – ҳақиқатан ҳам муносиб рақиб. Ўйинларини таҳлил қилдик – тез ва яхши шаклланган жамоа. Ҳар бир рақибга муаммо туғдира олади, жамоавий ҳимояланади. Эртага вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз. Мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Бизга айни пайтда 3 очко зарур", – дейди Максим Шацких.

- Аввалги икки турда "Пахтакор" ҳеч бир жабҳада рақибидан қолишмади. Статистикада ҳам буни кўриш мумкин, лекин якун етишмади. Эртага "Ахал" ҳимоядан ўйинни ташкил қилади. Гол уришдаги муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз? Боз устига Черан ўйнамайди...

- Тўғри айтдингиз. Рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмадик. Устунликка эга бўлдик. "Ахал" яхши ҳимояланади ва жуда тезкор қарши ҳужумга ўтади. Очиқ зоналардан фойдалана олади. Биз футболчиларимизнинг кучли тарафларидан фойдаланган ҳолда ўйинни ташкил қилишимиз зарур. Ўйлайманки, эртага ижобий натижага эриша оламиз.

- Мавсумнинг мураккаб палласида турибмиз. Эртага футболчилар жисмоний томонлама ўйинга тайёрми?

- Бу борада муаммо йўқ деб ўйлайман. 

"Эртага бизни жуда яхши ўйин кутмоқда. 3 очко жуда муҳим. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор. "Ахал"нинг ўйинларини кўрдик. Илк турда улар "Ал Файҳа"ни мағлубиятга учратди. Биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз", – деди Фарруҳ Сайфиев.

"Пахтакор" – "Ахал" учрашуви эртага 19:00 да бошланади. 

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика