RU

Последние новости

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  10 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди? Новости

Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?

«Шўртан» – «Андижон» (1:0) учрашувидан кейин уюштирилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких иштирок этди.

- Иккинчи таймда ёмон ўйнамадик. Тушунарсиз ҳолатда қизил карточка кўрсатилди. Бу мен учун тушунарсиз бўлди. Рақибга кўрсатилган қизил карточканинг қайтарилиши ғалати бўлди. ВАРда кўриб чиқилганидан сўнг шу ҳолат юз берди. Албатта, ҳар бир вазият қайтадан кўриб чиқилади. Лекин ўйин тарафлама иккинчи бўлимда биз томонимиздан яхши ўйин кўрсатилди. Бир футболчи кам бўлиб қолишимизга қарамасдан яхши ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Иккинчи таймда ҳам бизда бир қатор имкониятлар бўлди. Умумий маънода айтганда, йигитлар кўрсатмаларимизни бажаришди. Лекин шунда бўлсада, дастлабки дақиқалардан эътиборлироқ бўлиб ўйнашимиз керак эди. Ана шунда натижа бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Ўйин ҳақида гапирсам, агар дуранг бўлганида адолатлироқ бўларди. Рақиб аъзолари бизни дарвозамиз олдида ҳам бир қатор вазиятларни яратишди. Ўз навбатида биз ҳам рақибга етарлича қаршилик кўрсатдик. Нима ҳам дердим, биз бунгача фақат жамоа билан уч марта машғулот ўтказдик ва бугунги ўйинда майдонга тушдик. Футболчиларимиз қийин вазиятда ҳам ўзларини яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишди. Улар майдонда борини бериб ўйнашди.

«Андижон»нинг бир қатор ўйинчилари – Фарҳод Соҳибжонов, Мирзад Механович, Лука Ускокович каби ўйинчиларнинг қайдномага киритилмаганига нима сабаб?

- Уларни жароҳати бор. Бугун қанча имкониятимиз бўлса, шунча алмаштиришларга қўл урдик. Мен мавсум бошида қандай селекция ишлари амалга оширилганлигини билмайман. Ҳозир бу борада бирор нарса дея олмайман. Умумий маънода айтганда, бир қатор футболчиларимиз даволаниш билан банд. Бугун баъзи ўйинчиларимиз ўз позисияларида ҳаракат қилишмади. Бу вазиятдан чиқиб кетишнинг бирор чорасини ўйлаб топамиз.

Биринчи бўлимда «Андижон» футболчисига кўрсатилган қизил карточка борасида нима дея оласиз?

- Нима дейишим мумкин? Мен ҳам футболга биринчи марта кириб келганим йўқ. Тўғри, ўша ерда фол бўлганди, лекин қизил карточкага тортадиган даражада эмасди. Рақибга ишлатилган қўполлик четлатилиш учун етарли эмасди. Лекин ҳакамлар нима учун бундай қарорга келди, бирор нима дейишим қийин. Биринчи таймда бу каби ҳолатда қизил карточка кўрсатиши, билмадим...Буни ҳакамлар қўмитаси кўриб чиқса керак. Ўйлайманки, бу чиқарилган қарорни кўриб чиқишади. Қизил карточкага тортадиган вазият эмасди. Ўша четлатилиш боис ҳам режаларимиз тўлиқ амалга ошмай қолди.

Бундан кейин жамоани кучайтириш мумкин бўлган чизиқлар қайси ва клубни мақсади қандай?

- Мақсад – имкон қадар юқорига кўтарилиш. Ҳар бир учрашувда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Барча имкониятлардан фойдаланамиз, деб ўйлайман. Бу ўйин бизга ўзига хос синов. Терма жамоа ўйини сабабли чемпионатда таътил бўлади. Биз бу пайт давомида етарли даражада тайёргарлик кўрамиз. Ушбу танаффусдан сўнг биз бошқача бўлиб қайтамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика