RU

Последние новости

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  7 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  16 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди Новости

Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди

"Пари Сен-Жермен" ва Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Клод Макелеле Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттини мураббийлик фаолиятига таъсир кўрсатган устози деб атади.

"У мен учун мураббийлик касби эшигини очди. Соатлаб кузатишлар, суҳбатлар... Карло менга асосий нарсани ўргатди: футбол – инсонлар учун. Тактикага интилишда кўпчилик бу ҳақиқатни унутади. У футболчиларни шунчаки футболчи сифатида таҳлил қилмайди, уларнинг шахсий ҳикояларини тушунади. Бу донишмандлик буюк мураббийларни бошқалардан ажратиб туради", – деди Макелеле.

Унинг сўзларига кўра, у 2011-2012 йилларда Париж клубида ёрдам берган италиялик Карло Анчелоттини жуда қадрлайди. Умуман олганда, Макеле 2014 йилгача Париж клубида мураббий ассистенти бўлиб ишлаган.

Макеле "Реал", "Челси" ва Франциянинг "Марсель", ПСЖ клубларида тўп тепган. Мураббий сифатида "Бастия" ва «Эйпен" каби жамоаларда фаолият юритган. Ўтган йили Грециянинг "Астерас" жамоасини бошқарди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика