RU

Последние новости

18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  0 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  4 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  32 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  11 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2

Маҳсуджон Ҳайитов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади" Новости

Маҳсуджон Ҳайитов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал доирасидан ўрин олган "Хотира-79" - "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейин мезбонлар аъзоси Маҳсуджон Ҳайитовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Биласиз, олий лига билан биринчи лиганинг савиясида катта фарқ бор. Кечаги учрашувда шу жиҳат ўз сўзини айтди. Биз рақиб дарвозаси олдида яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Аксинча, меҳмонлар дарвозамизни уч бор ишғол қилишди. Холис айтганда, ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Мағлубиятга эмас, ҳисобга хафа бўлдик. "Металлург" яққол тажриба эвазига ғалаба қозониб кетди.

Олий лига клублари декабрь ойида тайёргарликни бошлаган. Қолаверса, чемпионатда 2та учрашув ўтказишга улгуришди. "Металлург" 2та ғалаба билан пешқадамлар сафида юрганининг ўзиёқ нимадандир дарак бермоқда. Биз эса, февралдан йиғинга киришдик. Бу биринчи расмий ўйинимиз эди. Ўртоқлик учрашуви билан расмий баҳс ўртасида катта фарқ бор. Очиғи, биз ҳали 100 фоиз тайёр эмасмиз. Биринчи лига ўйинлари старт олганидан кейин мавсумга тўлиқ тайёр бўламиз, десам муболаға бўлмайди.

Гарчи кеча ютқазган бўлсак-да, чемпионатда мухлисларимизни хурсанд қилишимизга ишонаман. Боиси, бизда яхши жамоа шаклланяпти. Клуб раҳбарлари барча шароитларни яратиб бермоқда. Рости, "Хотира-79" янги мавсумда олий лига учун кураш олиб бормасада, курашадиган етакчиларга бемалол бош оғриқ бўла олади. Буни ишонтириб айта оламан, - дейди Ҳайитов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика