Маҳрез жароҳат олди
29 июл 2018 13:38
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/446385_original.jpg)
![](/upload/storage/446385_220.jpg)
Маҳрез жароҳат олди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез ХЧК доирасида "Бавария"га (3:2) қарши учрашувда жароҳат олди.
Жазоирлик футболчи баҳснинг 28-дақиқасида тўпиғидан жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
"Унинг тўпиғида муаммолар бор. Ҳозирча бошқа маълумот билмайман. Жароҳатланганларнинг ўрнига бошқа футболчилар йўқлиги мени ташвишга солмоқда", - деди Хосеп Гвардиола.
27 ёшли футболчининг жароҳати борасида ҳали расмий маълумот берилмади.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии