RU

Магуайр МЮдаги омадсиз мавсуми ҳақида: "Фақатгина Месси ва Роналдунинг фаолиятида пасайишлар бўлмаган" Новости

Магуайр МЮдаги омадсиз мавсуми ҳақида: "Фақатгина Месси ва Роналдунинг фаолиятида пасайишлар бўлмаган"

Ҳимоячи бу табиий ҳолат эканлигини айтди.

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Харри Магуайр ушбу мавсумда клубидаги бироз омадсиз фаолияти ҳақида гапирди. 

"МЮ ва терма жамоада босим бир хил демоқчи эмасман, аммо Жаҳон чемпионати ўйинларида ҳам катта босим бор - аҳир бу дунёдаги энг катта мусобақа. 

МЮда эса мен термага қараганда анча кўпроқ муҳокама марказида бўламан. Мен нима қилсам, бунинг барчаси муҳокамаларга сабаб бўлади. Ҳар бир пасим. Биз ўтказиб юборган барча голда айбдор ҳимоячилар. 

Охирги йил жуда қийин келди. Олдинги беш йил каби унчалик ҳам яхши ўйин кўрсата олмадим. Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, фақатгина Месси ва Роналдунинг фаолиятида пасайишлар бўлмаган", -дейди Харри Магуайр. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика