Магуайр "Манчестер Юнайтед"да қолади, бироқ сардорликдан маҳрум бўлиши мумкин
22 июн 2022 20:29
Новости
Магуайр "Манчестер Юнайтед"да қолади, бироқ сардорликдан маҳрум бўлиши мумкин
Англиялик ҳимоячи Харри Магуайр янги мавсум "Манчестер Юнайтед" клубида қолади.
Манбанинг хабарига кўра, янги бош мураббий Эрик тен Хаг агар клуб Эрик Байли, Фил Жонс ёки Аксель Туанзебени сотса, марказий ҳимоячини жамоада қолдиришни ва ушбу позиция учун яна бошқа ўйинчи билан шартнома имзолаши мумкин. Рафаэль Варан ва Виктор Линделёф ҳам Тен Хагнинг режаларидан ўрин олган.
Бироқ Магуайр "Юнайтед" сардорлигидан маҳрум қилиниши мумкин. Манкунианликлар собиқ устози Ральф Рангник футболчилар янги мавсумда сардор бўладиган футболчига овоз беришлари кераклиги ҳақида фикр билдирди.
Магуайр ўтган мавсумда Премьер-лиганинг 30 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди, шунингдек, 7 та сариқ ва битта қизил карточка билан жазоланди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Комментарии