RU

Последние новости

18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  0 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  5 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  9 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1

Магометов енг шимариб ишга киришадиган кўринади Новости

Магометов енг шимариб ишга киришадиган кўринади

Хабарингиз бор, айни пайтда БААда футбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Бу мусобақада қатнашган Ўзбекистон ўсмирлар термаси ўз иштирокини 1/16 финалда тўхтатди. Шу ўринда аввало футболчилар ва мураббийлар штабига раҳмат деб қоламиз. Чунки улар қўлдан келган ҳамма ишни бажаришди. Лекин насиб қилмаган экан, ўсмирларимиз Гондурас тўсиғидан ўта олишмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, жамоамиз ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Энг муҳими, бу мусобақа катта футболга қадам қўяётган ёшлар учун ўзига хос трамплин вазифасини бажариб берса бўлгани.

Фужайра шаҳрида ўтказилган гуруҳ баҳсларини кўпчилик қатори ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов ҳам кузатди. Фарҳод Абдуалиевич айниқса футболчиларимиз Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишганида роса қувонди. Ўзини жамоамизнинг бир бўлаги деб ҳис қилди. Албатта, ғалаба ҳаммамизга хурсандчилик ато этди.

Мана, бу йилги биринчи лига баҳслари ҳам якунига етди, олий лига тугашига эса иккита тур қолди. 8 ноябрь куни навбатдаги миллий чемпионатга якун ясалади ва шу билан жамоалар қишки таътилга йўл олишади.

Лекин ПФЛ таътилга чиқмаса керак. Чунки ташкилот бош директорининг кейинги мавсумдан умиди катта ва унга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқчи. Фарҳод Магометов БААда бўлиб, ўйин билан боғлиқ барча ташкилий ишларни ўз кўзи билан кўрди, ҳаммасини зимдан ўрганиб чиқди, керакли нарсаларни ён дафтарчасига қайд қилиб олди.

Бундан кўриниб турибдики, у ёқда катта тажриба ошириб қайтган Магометов ўрганганларини кейинги йилдан бизнинг чемпионатда ҳам тадбиқ қилмоқчи. Зеро, улардан олишимиз мумкин бўлган жиҳатлар ниҳоятда бисёр. Ўйинни ташкил қилиш, уни ажойиб тарзда ўтказиш, журналистлар билан доим мулоқотда бўлиш, жамоаларга нисбатан ҳурмат кўрсатиш – буларнинг бари аслида қанақа бўлишини Фарҳод ака кўрди. Ва энди кўрганларини ўзимизнинг олий лигада йўлга қўйиш учун астойдил енг шимариб ишга киришса ажаб эмас. Негаки юртимизда футбол ривожланишини ҳаммамиз, шу жумладан ПФЛ раҳбари ҳам хоҳлайди.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика