RU

Последние новости

10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  12 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  8 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1

Маэстронинг ажойиб старти: Пирло буюк мураббий бўла оладими? Новости

Маэстронинг ажойиб старти: Пирло буюк мураббий бўла оладими?

20 сентябрь куни "Ювентус" уйда "Сампдория"ни 3:0 ҳисобда мағлуб этди.

Ўйин ажойиб бўлди. Учрашувни томоша қилаётганларнинг тепа сочи тикка бўлди. У нима қиляпти? Шунақа бўлиши ҳам мумкинми?

Сен фаолиятингдаги биринчи ўйинни ўтказмоқдасан, бироқ дарҳол сени буюклик даражасига олиб чиқадиган ишлар қиляпсан. Ҳа, ҳамманинг қўлидан ҳам келавермайди. Тан олиш керак. Хўш, ундай бўлса, Андреа Пирло қандай қилиб кўпчиликни қойил қолдирганини бирма-бир ўрганиб чиқамиз.


Жанлука Фработта чапда

Баҳсдан бир кун аввал Алекс Сандро жароҳат олди, Де Шильо ўз позициясида трансфер бозорида фаворит ҳисобланмоқда. Асосий рақиб Лука Пеллегрини. У эса аксинча, унга бўлган талабдан фойдаланиб, чемоданларини йиғиб ўтирибди. Афтидан ҳеч қандай вариант йўққа ўхшарди. Аммо Пирло учун эмас. У ўша позицияга Фработтани қўйди. Уни Паратичи "Болонья" примаверасидан топганди. У ғайриоддий схема билан қанотда "порлади".

Энди эса Аллегри ярим йил мобайнида Дибалага панд бергани ҳамда Сарри топ клубга мослашолмади ё қандайдир сабаб-баҳоналар билан Рэмзини таркибга киритмаганини ёдга олинг...


Уэстон Маккенни

Иккинчи ўзгариш техаслик билан боғлиқ бўлди. Яна ўша гаплар: атиги 22 ёш, Италия чемпионатига мослашиб улгурмаган. Қолаверса, Бентанкур ёки Артур бор ва ҳоказо. Аммо ажойиб янки (америкаликларнинг тахаллуси, америкалик) майдонга тушди ва Давидс усулида ҳамма жойни "гуллатиб юборди".

Камига у ҳақида яхши пас беролмайди деб ҳам ёзишганди. Хўш-хўш?!


Нормал ҳолатдаги Рэмзи 

"Ювентус" Аарон Рэмзини сотиб олганда унинг баъзи мухлислари футболчи А Серияни "ёндириб юборишини" ва Роналдуни янги даражага чиқишида ёрдам беришини айтишганди. Мавсум бошланди ва Аарон таърифлардаги қахрамонга ўхшамаслиги тобора билиниб қоларди. Майдонда деярли кўринмас футболчи, қўшимчасига, жароҳатларга ҳам мойиллиги бор эди. Мавсумнинг биринчи ярмида фақат Роналдунинг жаримадан голини тортиб олгани билан ёдда қолди.

"Интер" билан ўйинда қандайдир учқун кўринди, лекин у ҳам тезда сўнди. Якун худди старт каби бўлди. Ўтган мавсум худди Рэмзи катта футболда бўлмагандек эди. Нормал ҳолатдаги Рэмзини биз куни-кеча кўрдик, аввал бошида айтилган таърифлар қисман ҳақиқат экан: 6та вазият яратувчи узатма ва битта голли узатма. Бошланиши ёмон эмас.


Криштиану Роналду

Бешта гол уриши ҳам мумкин эди. Аудеро қутқариб қолди, устун, икки сантиметрга ноаниқ зарба ва ҳайратланарлиси, бошқа томондан ҳайратланишга ҳожат ҳам йўқ, жарима зарбасини амалга оширди, ижро бироз панд берди. Ҳайрон бўлманг, чунки Роналду зарба бериш услубини ўзгартирди: ўшандан буён "Торино"га ва терма жамоа сафида жаримадан гол урди. Бу эса аввалги икки мавсум билан солиштирганда анча яхши кўрсаткич.

Бир учрашувда 10 зарба (лекин уларнинг 6таси жарима майдони ташқарисидан эди) ва 1 гол... Роналду бундан кўпроғига қодир эканлигини бутун дунё билади. Пирло икки йилча аввал бу ҳақида гапирганди ва мураббий сифатида биринчи ўйинидаёқ гапларига жавоб бера олди, ярим ҳимоя Роналдуни тўп билан таъминлай олди. Сарри билан ҳам, Аллегри билан ҳам португалиялик бир ўйинда бунча имкониятга эга бўлмаганди.


Гибрид схема

"Ювентус" 3-2-5 тактик схемасида ҳужум қилади. Бонуччи, Кьеллини ва Данило учлиги орқароққа жойлашган бўлса, Фработта ва Куадрадо эса мунтазам равишда олдинга ўтиб, сал кам ҳужумчи бўлиб ҳаракат қилишди. Бу эса "Сампа" ҳимоясини кенг ўйнашига олиб келди. Марказда Рабьо ва МакКенни ҳукмронлик қилишди.

Ҳимояланишда эса жамоа 4-4-2 кўринишда жойлашиб оларди, Фработта ҳимоячилар чизиғига тушар, қарама-қарши қанотда Данило бўлса, марказда Бонуччи ва Кьеллини жойлашарди. Рэмзи чап қанотни, Хуан ўнг қанотни ёпарди. Кулусевски прессингни бошлаб, Рабьо ва Маккени давом эттирарди. Икки марта бу ишга ҳатто португалиялик юлдуз ҳам қўшилди.


Хулоса

Эътиборлиси буларнинг барчаси биринчи ўйинда. Баҳоналарсиз, адаптацияга вақт керак, "кутиб туринг"ларсиз. Шунчаки тасанно! Кимдирлар даниялик топ футболчини жамоасига, тактикасига ярим йил мослаштиришга уринса, Пирло икки-уч ҳафтада бир нечта янги футболчилари бор жамоани ажойиб ҳолатда ўйинга олиб тушди.

Бу бор йўғи биринчи ўйин дерсиз, лекин жамоа мухлислари ҳозирданоқ бу қарор учун Аньеллига раҳмат десалар арзийди. Олдинда охиргача курашишга тайёр "Рома". Римликлар марказий ҳимоячиси ролида Кристантени кўрамиз ва аллақачон жамоадан кетишга тайёр бўлиб улгурган Жеко. Давом этинг, Маэстро!


Нозима Зарипова таржимаси 

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика