RU

Последние новости

14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  1 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  16 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  17 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0

Мадридда парижлик "бойваччалар" "қироллар" билан учрашишади, "Драгау"да эса тажовузкор футбол Новости

Мадридда парижлик "бойваччалар" "қироллар" билан учрашишади, "Драгау"да эса тажовузкор футбол

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал доирасидаги яна иккита беллашуви бўлиб ўтади.

Асосий учрашув Мадридда ўтадиган бўлса, "Драгау"даги тўқнашув ҳам нейтрал футбол иҳлосмандларига ажойиб футбол томошасини тақдим этиб беришига шубҳа йўқ.


Порту

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

15/02/2018, 00:45

5
:
0
Завершен

Ливерпуль

Садио Мане - 25', Мохамед Салах - 29', Садио Мане - 53', Роберто Фирмино - 69', Садио Мане - 85'

Стадион: Estadio do Dragao, 47718 зрителей

Главный судья: Даниэле Орсато

45'
90'
46'  Отавио (Хесус Мануэль Корона)
62'  Ясин Брахими (Маджид Уорис)
74'  Тикиньо Соареш (Гонсалу Пасиенсия)
25'  Садио Мане
25'  Джорджиньо Вейналдум
29'  Мохамед Салах
29'  Джеймс Милнер
53'  Садио Мане
53'  Роберто Фирмино
69'  Роберто Фирмино
69'  Джеймс Милнер
75'  Джордан Хендерсон (Жоэль Матип)
79'  Трент Александер-Арнолд (Джо Гомес)
80'  Роберто Фирмино (Дэнни Ингс)
85'  Садио Мане
85'  Дэнни Ингс

Европа чемпионлар лигасининг собиқ чемпионларининг ўзаро қарама-қаршилиги анча қизиқарли ўтиши табиий. Бу иккала жамоалар мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишади. "Порту" ўз уйидаги учрашувларда анча ишончли ўйнайди. Сержиу Консейсау бошчилигида жамоа барча турнирларда 24 учрашувдан  буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. Жамоанинг ички чемпионатдаги ишлари ҳам кўнгилдагидек кечмоқда. "Аждарлар" айни пайтда ўзларининг юқори спорт формасида. Консейсау шогирдлари тажовузкор футбол намойиш этишни ўзлаштиришган.

"Порту"нинг рақиби эса ўзига ўхшаган тажовузкор футболни хуш кўрувчи "Ливерпуль". Юрген Клопп ҳар қандай шароитда ўзининг услубидан воз кечмайди. "Ливерпуль"нинг АПЛдаги ишлари яхши кетмоқда. Лекин "қизиллар"нинг чемпионлик учун имкониятлари деярли қолмаган. Шу боисдан ҳам Клопп бор эътиборини ЕЧЛдаги баҳсларга қаратади. "Ливерпуль" жорий мавсумда Европа чемпионлар лигасида ўзгача иштиёқ билан ўйнамоқда. Жамоа гуруҳ босқичида фантастик сермахсулликни намойиш этди. Юрген Клопп бугунги Португалияда кечадиган ўйинда ҳам Клопп Консейсауга ҳужумкор ва тажовузкор футбол таклиф этишига шубҳа йўқ.

Реал Мадрид

Криштиану Роналду - 45', Криштиану Роналду - 83', Марсело - 86'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

15/02/2018, 00:45

1
:
3
Завершен

ПСЖ

Адриен Рабьо - 33'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 78158 зрителей

Главный судья: Джанлука Роччи

45'
90'
33'  Иcкo
45'  Криштиану Роналду
68'  Карим Бензема (Гарет Бэйл)
78'  Начо Фернандес
79'  Каземиро (Лукас Васкес)
79'  Иcкo (Марко Асенсио)
83'  Криштиану Роналду
86'  Марсело
86'  Марко Асенсио
15'  Неймар
25'  Джовани Ло Чельсо
33'  Адриен Рабьо
64'  Адриен Рабьо
66'  Эдинсон Кавани (Тома Менье)
84'  Джовани Ло Чельсо (Юлиан Дракслер)
90'  Тома Менье

Куннинг ёки туннинг энг муҳим ва узоқ кутилган тўқнашуви Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. "Реал" ёздаги трансферлари билан бутун дунёга шовқин солган ПСЖга қарши. Мухлислар Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидаёқ катта ўйин гувоҳига айланишади. Неймар етакчилигидаги парижликлар Мадридда ЕЧЛнинг амалдаги соҳибларига қандай қаршилик кўрсатишлари қизиқ.

"Реал"нинг Ла Лигадаги тушунарсиз иштироки ва жамоадаги тушунарсиз кайфият бу ўйинга таъсир кўрсатиши мумкин. Айни пайтда "Реал" ПСЖга нисбатан тушкун кайфиятда. Мадридликлар узоқ йиллардан буён илк бор жорий мавсумда ЕЧЛ ғолиблиги учун фаворитлар қаторидан тушиб қолишмоқда. Лекин "Реал"нинг европа майдонларидаги бой тажрибасини унутмаган маъқул. Ла Лигадаги муваффақиятсиз ўтаётган мавсум туфайли Зидан яна бор эътиборини ЕЧЛга қаратишига тўғри келади. Ўз-ўзидан Европа чемпионлар лигасида кетма-кет ғолиб бўлиб, бу борада хет-трик қайд этиш "Реал"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсадига айланади.

ПСЖнинг олий мақсади Европада тож кийиш. Улар учун ички чемпионатдаги муваффақият қониқарли бўлмайди. ПСЖ қанчалик катта трансферларга қўл урмасин, кетма-кет Францияда тенгсиз бўлмасин, барибир ҳали жаҳон миқиёсидаги топ жамоага айлангани йўқ. Бунинг учун улардан ЕЧЛда чинакамига натижа кўрсатиш талаб этилади. ПСЖ айни пайтда Франциянинг гранд жамоаси. Европа грандига айланиш учун эса жамоа бу каби катта ўйинларда муваффақият қозониши ва ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритиши лозим.

ПСЖнинг ишонган "учлиги"

Бунга ПСЖ қанчалик тайёр эканини бугунги Мадриддаги баҳсда қисман кўришимиз мумкин бўлади. "Реал" қанчалик тушкун кайфиятда бўлмасин ёки ПСЖ  айни пайт қанчалик йиртқич кўринсада, бу каби катта афишали учрашувларда ушбу жиҳатлар иккинчи даражага тушиб қолади. Ўйин статуси ва аҳамияти ҳар қандай ҳолатдаги футболчиларни уйғота олишга қодир. Бунақанги учрашувлар учун ортиқча мотивация шарт эмас. Тўқнашувнинг афишасини ўзиёқ футболчилар учун улкан мотивация беради.

"Реал" - ПСЖ қарама-қаршилигида жамоалар йўл қўйиши мумкин бўлган кичик хатолар қимматга тушади. Зидан ёки Эмери жамоасини айнан шу каби хатоларга йўл қўймасликлари учун керакли даражада тайёрлай олишларига кўп нарса боғлиқ.

Қисқа қилиб айтганда, даҳшатли тўқнашувни илк сеанси бугун тунда, Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида қўйилади. Кейинги ҳал қилувчи сеанс эса Парижда намойиш этилади.


Демак бугун тунда парижлик "бойваччалар" мадридлик "қироллар"га қарши...

ЕЧЛ. Бугунги ўйинларга тахминий таркиблар

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика