RU

Последние новости

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  7 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Любинко Друлович Австралиядан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди? Новости

Любинко Друлович Австралиядан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларининг учинчи ўрин учун кечган баҳсидан сўнг дастлаб Любинко Друлович матубот-анжуманида иштирок этди ва журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

“Олимпия ўйинларида иштирок этишдек имкониятни қўлдан бой бердик. Ҳозир ўйин ҳақида бирор гап айтишим қийин. Умуман олганда жамоам яхши ўйин кўрсатди. Австралия яхши жамоа. Улар иккинчи бўлимни ёмон бошлашмади. Голдан кейинги қизил карточка аҳволимизни бутунлай ёмонлаштириб ташлади. Мени фикримча, қизил карточкага тортадиган вазият эмас эди у. Бугун биз мағлуб бўлдик. Ҳеч нарса айта олмайман. Аслида мусобақани ёмон ўтказмадик”, – деди Любинко Друлович.

– Ҳа, жамоа мусобақани ёмон ўтказмади. Саудия билан ҳам, Австралия билан ҳам ёмон ўйнамадик. Якунда омад етишмади. Ўзбекистондаги миссиянгиз якунланмоқда. Келажакдаги режангиз қандай?
– Тўғрисини айтсам, Ўзбекистон ОТЖ билан шартномам шу ойда якунига етади. Шогирдларимнинг мусобақадаги иштирокидан кўнглим тўлди. Йигитлар мусобақада борини бериб ўйнашгани учун уларга раҳмат айтиб қоламан.

– Терма жамоа охирги ўйинларда яхши ўйнади-ку, якун кўнгилдагидек бўлмади. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?
– Ҳа, охирги ўйинларда кичик вазиятларда имкониятни қўлдан бой бердик. Афсуски, охирги икки ўйин 0:1 билан якунланди. Иккала ўйинда ҳам анча вазият яратган бўлсак ҳам, ундан фойдалана олмадик. Энди йигитлар буни тезроқ унутишлари керак.

– Мураббий сифатида хатойингиз нимада бўлди деб ўйлайсиз?
– Қизил карточка олган Ойбек Бозоровни туширганимдан кейин 5 дақиқа ўтиб қизил карточка олди. Гол уриш, вазиятни яхшилаш учун қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Шундай нарсалар борки, ҳатто уни мураббий ҳам назоратига ололмай қолади.

– Бундай натижадан кейин баъзи танқидларни қабул қилишга тайёрмисиз?
– Буни тўғри қабул қилиш керак. 40 йилдан бери футбол ичидаман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мағлуб бўлганингизда танқидлар бўлади. Ижобий ва салбий танқидларни профессионаллардек қабул қилиш лозим.

Рейтинг: -237   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика