RU

Последние новости

23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  0 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  4 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  11 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  223 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9

Лёвнинг қоидалари: Германия футболчиларига спиртли ичимликларга тақиқ йўқ! Новости

Лёвнинг қоидалари: Германия футболчиларига спиртли ичимликларга тақиқ йўқ!

Германия терма жамоаси айни пайтда Италияда ЖЧга тайёргарлик босқичининг якуний қисмини ўтказмоқда.

Италиянинг Жанубий Тироль ҳудудидаги Аппьяно шаҳарчасида мундиалга тараддуд кўраётган Германия терма жамоаси ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014да айнан шу ерда тайёргарлик кўрганди. Лёв шогирдлари 2014 йилги мундиалга Тиролда, фақат Аппьяно эмас, балки Пассарияда шуғулланишган.

"Жамоадаги барча бизнинг қоидаларни яхши билади. Биз бир жамоа сифатида бирлашиб, якдил кучга айланмоғимиз лозим. Шундагина биз кўзлаган мақсадга эришишимиз мумкин. Жамоадан ажралиб ҳеч ким индивидуаль тарзда ЖЧни ютолмайди", - деди Лёв.

Йоахим Лёв ЖЧда муваффақиятли иштирок этиш учун қуйидаги қоидаларга футболчилар риоя этишларини талаб қилади.

1-қоида: Ҳурмат
Терма жамоалардаги биринчи галдаги қоида - ўзаро ҳурмат. Эсингиздами, Сандро Вагнер терма жамоанинг якуний рўйхатига киритилмаганидан сўнг қуйидагиларни айтиб ўтганди: "Мени ҳақгўйлигим мураббийлар штабига ёқмаган. Чунки мен доимо нимани ўйласам шуни гапираман". Лёв эса Сандронинг бу гапларини жамоадошларига нисбатан ҳурматсизлик дея баҳолади. "Сандро бу гапи орқали жамоадошларини мустақил фикри йўқликда айблади. Аслида эса биздаги барча футболчиларнинг ўз фикрини билдиришга ҳақли", деди Лёв.
Лёвнинг қоидасига кўра, Ҳар бир футболчи жамоадаги ўзини ролини билиши ва бу ишни сидқидилдан бажариши лозим. Футболчилар терма жамоага келишдан аввал "мени"ни йўқ қилиши шарт! Ўзаро ҳурмат Лёв учун ҳар қандай иқтидор ва истеъдоддан юқори туради.

2-қоида: Ижтимоий тармоқлар
Илкай Гюндоган ва Месут Ўзилнинг инстаграмда жойлаган суратларидан кейин Лёв терма жамоа футболчилари ижтимоий тармоқларда расм жойлашда эҳтиёт бўлиш кераклигини таъкидлади. Лёв футболчиларга ижтимоий тармоқларда (Facebook, Twitter, Instagram, Snapchat) сиёсий, жамоанинг кйиниш хонаси ва қароргоҳидан расм қўйиш тақиқлади. Кўпчилик футболчилар айни пайтда асосан машғулотлар жараёнидан сурат қўйишмоқда.


3-қоида: Оила, қариндошлар, рафиқа ва севган қизлари
Германия терма жамоаси футболчиларига ЖЧга тайёргарлик пайтида оила аъзолари, қариндошлари, рафиқалари ва севган қизлари билан учрашишга рухсат этилади. Футболчилар билан кўришишни истайдиган оила аъзолари, қариндошлар, рафиқа ёки севган қизлари бемалол Германия истиқомат қилаётган меҳмонхонага келишлари мумкин. Бу муҳитни янада яхшилашга хизмат қилади. Лекин айни пайтда футболчиларнинг оила аъзолари ёки рафиқалари (севган қизлари) улар билан биргаликда Россияга йўл олиши сўроқ остида.



4-қоида: Терма жамоа сирлари ва қўрсичқонлар
ЖЧ пайтида ҳеч ким терма жамоанинг ички доирадаги сирларини кўчага олиб чиқиш қатъиян ман этилади. Агарда ушбу қоидани бузган футболчи аниқланса, унда ўша ўйинчи терма жамоадан ҳайдалади. Евро-2012 пайтида шунга ўхшаш ҳолат, яъни жамоанинг тактик схемалари бўйича маълумот ташқарига чиқиб кетган. Лёвнинг ўшанда ғазаби жуда қўзиган. Лекин жамоадаги кўрсичқон топилмаган.


5-қоида: Агентлар терма жамоа лагеридан узоқроқ туриши керак
Йоахим Лёвнинг рухсатисиз ҳеч бир футболчининг агенти ўз мижози билан кўриша олмайди. Агентлар терма жамоа лагерига ташриф буюришига рухсат йўқ. Оливер Бирхофф футболчиларнинг агентларига ЖЧ пайтида ўз мижозларини безовта қилмасликни буюрган. Лёв футболчилар турнир пайтида фақат ва фақат терма жамоа ҳақида қайғуришларини истайди.

6-қоида: Тартиб, аниқлик (пунктуальность)
Йоахим Лёв футболчилар нонушта, тушлик ва кечки овқатга ўз вақтида тушишларини шахсан ўзи назорат қилади. Айнан шу жиҳат жамоадаги интизомни белгилаб беради.


7-қоида: Спиртли ичимликлар
Йоахим Лёв футболчиларга спиртли ичимликларни истеъмол қилишга рухсат беради. Фақат меъёрида. Уйқудан олдин ёки ўйиндан кейин бир бокал пиво ёки вино ичишга рухсат этилади. Спиртли ичимликларга Лёв тақиқ қўймаган. Бу мураббий ўз футболчиларига ишонишидан далолат. Шунингдек, Лёв сигарет чакишга ҳам рухсат беради. Лекин айни пайтда Германия терма жамоаси футболчилари ичида чакадиган ўйинчилар йўқ.

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика