"Лутон Таун" U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчини сотиб олмоқчи
13 окт 2023 10:56
Новости
"Лутон Таун" U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчини сотиб олмоқчи
ЛДУ Кито клуби ярим ҳимоячиси Оскар Самбрано "Лутон Таун" қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Инглиз клуби вакиллари Жанубий Америкага етиб боришган ва эҳтимолий трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборишган. Маълум бўлишича, "ЛДУ Кито" "Лутон"нинг 4,5 млн долларлик илк таклифини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи U-20 Жаҳон чемпионатида Эквадор шарафини ҳимоя қилди.
Похожие новости
21:04
АПЛ. "Манчестер Юнайтед"дан навбатдаги ғалаба, "Тоттенхэм" ўз майдонида "Ипсвич Таун"га мағлуб бўлди 10
Комментарии