RU

Последние новости

19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  0 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  13 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  3 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1

Лутфулло Тўраев мавсум якуни борасида қандай фикрда? Новости

Лутфулло Тўраев мавсум якуни борасида қандай фикрда?

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мавсумни бир текис ўтказа олмади.

Натижада жамоа чемпионатни 9-ўринда тугатди. Хўш, якунланган мавсумдан жамоа сардори Лутфулло Тўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Тўғриси, мавсум “Нефтчи” учун яхши якунлайман. Сабаби иккинчи даврани бошида жамоа 13-ўринда эди. Шуни ҳисобга олсак, ўйлайманки, чемпионатни муваффақиятли якунлай олдик. 

Ўйлашимча, жамоа янгиланди. Барибир яхлит жамоага айланишимиз вақт олди. Назаримда, шу каби ҳолатлар сабаб натижаларимизда бироз пасайиш кузатилди. Албатта, янги бош мураббий келиб, ўйин услубимиз ўзгарди. 

Жароҳатдан кейин тикланиш барибир ҳар бир футболчига қийин бўлади. Шундай ҳолат менда ҳам кузатилди. Лекин аввалги ҳолатимга қайтиб олишимга ёрдамлашган одамлар бор. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

“Нефтчи”да қолишим аниқ эмас. Олдимда таклифлар бор. Лекин чемпионат энди якунланди. Бироз дам олиб, кейинчалик бу борада бир қарорга келаман”, - дея сўзини якунлади Тўраев.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика