RU

Последние новости

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  4 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  6 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  10 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  50 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  22 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  3 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Лутфулла Тўраев: "Пахтакор" майдонида ҳам ғалаба қозониш вақти келди" Новости

Лутфулла Тўраев: "Пахтакор" майдонида ҳам ғалаба қозониш вақти келди"

"Бунёдкор"нинг бугунги машғулотидан сўнг жамоа етакчиси Лутфулла Тўраев фикрларини билдириб ўтди.

- Қисқа муддатли таътилдан сўнг иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Авваламбор, халқимизни яқинлашаётган қурбон ҳайити байрами билан табриклайман. Биринчи давра ортда қолди. Эндиликда иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошладик. Икки маҳалдан машғулотлар бўлиб ўтмоқда. Биринчи кун тиббий кўрикдан ўтдик, ковидга тест топширдик. Худога шукур ҳамма соғ-саломат. 31 июль куни  "Пахтакор" билан учрашувга жиддий ҳозирлик кўрамиз. 

- Бугун ушбу баҳс "Бунёдкор" стадионида ўтмаслиги ҳақида хабар чиқди. Майдон майсаси ачинарли ҳолатга келиб қолган. Ўйин 

"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Мазкур жараёнга муносабатингиз қандай?

- Бизни қўлимизда эмас. Биринчи йиғилган кунимиз Шуҳрат ака бу ҳақида айтдилар. Ўйлашимча, кейинги уй ўйинимизга майдон тайёр бўлиб улгуради. 

- "Пахтакор" жамоаси олдинги мавсумларда "Бунёдкор" стадионида яхшигина қаршиликка учраган, қийналганди. 

- Энди бу  -  футбол. Икки йилдан бери "Пахтакор" майдонида мағлубиятга учраяпмиз. Демак, ғалаба қозониш вақти келди. Ютқазмасликка ҳаракат қиламиз. Дерби ўз номи билан дерби. Бу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар доим қизиқарли кечган.



Жаҳонгир ёзиб олди.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика