RU

Последние новости

17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  0 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  3 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  6 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  2 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  16 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Лутфулла Тўраев: "Жасур ўзимнинг укам" Новости

Лутфулла Тўраев: "Жасур ўзимнинг укам"

Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" 1:3 "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Лутфулла Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Мусобақа жадвалида ёнма-ён кетаётганимиз туфайли бугунги ўйиннинг баҳоси 6 очкога тенг эди. Менимча, барча мухлисларга ёқадиган учрашув бўлди ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Тўғри, қизил карточка ҳам натижага таъсир қилгандир. Лекин биз учрашув учун тайёрланган барча режаларни амалга оширдик.

— Ўйин давомида Жалолиддинов билан кўп тўқнашдингиз. Шунақа баҳслар ҳаётдаги муносабатларингизга таъсир қилмайдими?

— Йўқ, Жасур ўзимнинг укам. Бизнинг ўртамизда қўпол контактлар ҳам, муносабат ҳам бўлмайди. 

— Мавсумнинг биринчи қисмида "Нефтчи"нинг ишлари юришмаганди. Охирги турларда вазият анча яхшиланди. Ҳозир жамоа олдига қўйилган вазифа қандай?

— Тўғри, йил аввалида ниятларимиз каттароқ эди. Аммо омадсизликка учрадик. Ўзим ҳам жароҳат туфайли майдон ташқарисида қолиб кетдим. Вазифага келадиган бўлсак, жамоанинг бугунги ҳолати ва руҳиятидан келиб чиқиб, кучли олтиликка киришга ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика