Лунин: "Роналду дарвозабон эмас, аммо ундан намуна оламан"
10 сен 2018 14:35
Новости
Лунин: "Роналду дарвозабон эмас, аммо ундан намуна оламан"
"Леганес" дарвозабони Андрей Лунин "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнашни орзу қилиши ҳақида айтди.
"Роналду билан бир жамоада ўйнамоқчиман. Ўзимни унинг даражасида синаб кўриш ниятим бор. У дунёнинг энг кучли футболчиси. Криштиану дарвозабон эмас, аммо ундан намуна оламан. Унда иқтидор бор, бироқ Роналду ҳозирги муваффақиятларига меҳнат туфайли эришган.
"Реал"га ўтганимда кўпчилик у Мадриддан қандай яшагани ҳақида гапириб берган. У қуйидагича ҳаёт кечирган: Уй-база-уй-база. Ҳамма келганда у машғулот қиларди, футболчилар кетаётганида ҳам Роналдуни майдонда кўриш мумкин эди. Криштиану кўп вақтини тикланишга ажратади. У профессионал. У МЮ билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан сўнг, уйига учиб келиши билан машғулотларга йўл олганини эшитдим" - дейди Лунин.
Похожие новости
17:27
"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди 15
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии