RU

Последние новости

Лукаку: “Россияни мағлуб этишни истаймиз” Новости

Лукаку: “Россияни мағлуб этишни истаймиз”

Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Евро-2020 саралаш баҳслари 9-тури доирасида Россия терма жамоасига қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“2018 йилги ЖЧ вақтида Санкт-Петербургда ўтказилган ўйинлар орасида мен учун энг эсда қоларлиси Англия термасига қарши ўйин бўлган. Ўшанда биз медаллар учун курашгандик ва якунда совринли ўринни эгаллаганмиз.

“Интер”га ўтиш вақтида ирқчиликдан хавфсираганманми? Менга Италияда яшаш ва тўп тепиш жуда ҳам ёқаяпти. Аммо ирқчилик билан ФИФА кураш олиб бориши лозим. Бу мавзуда шунчаки гапириш эмас, балки амалда нималардир қилиш лозим...

Эртага биз учун муҳим ўйин. Россияни мағлуб этмоқчимиз, шунчаки майдонда вақтимизни яхши ўтказиш ниятида эмасмиз. Биламиз, мезбонлар ғалабага чанқоқ. Шу боис бизни осон бўлмаган баҳс кутиб турибди”, дейди Лукаку.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика