RU

Последние новости

16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  4 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4

Лукаку: "Бир куни Конте жамоа олдида мен жуда ёмон ўйнаётганимни юзимга айтганди" Новости

Лукаку: "Бир куни Конте жамоа олдида мен жуда ёмон ўйнаётганимни юзимга айтганди"

"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку бош мураббий Антонио Конте билан фаолияти ҳақида гапирди.

- Конте футболчиларининг кўнглини оғритишни истамайдиган мутахассис экан. Ростдан шундайми?

- Ҳа, у буни истамайди. Бироқ ҳар доим бор гапни юзимизга айтади. Биз яхши ўйнаётганимиз ёки ёмонлигини тўғри тушунтиради.

ЕЧЛ 1-тури доирасида "Славия"га қарши ўйинни ростдан ҳам жуда ёмон ўтказгандим. Конте эса буни бутун жамоа олдида бақириб айтганди. Бундай ҳолат фаолиятимда ҳали бўлмаганди.

- У асабийлашиб, нималарнидир тепадими?

- Йўқ, у шунчаки ўша гапларни айтди ва агар яна ёмон ўйнасам 5 дақиқадан кейин алмаштирилишимни тушунтирганди. Шундан кейин биз "Милан"га қарши ўйнадик. Мен ҳам фаолиятимдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдим.

Ўшанда Конте менга ишончимни қайтарганди. Унинг олдида барча футболчилар бир хил даражада.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика