RU

Последние новости

13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  8 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  13 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0

Луисма Эрнандес: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда хурсанд қилишди" Новости

Луисма Эрнандес: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда хурсанд қилишди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида қатнашди.

"Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Бу мавсум сафардаги илк баҳсда йигитлар охирги дақиқаларда характер намойиш этишди ва жуда хурсанд қилишди", - деди Луисма Эрнандес.

- "Насаф" ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистондаги энг яхши жамоалардан бири деб биламан. Ўз ўйин услуби билан бошқалардан ажралиб туради.

- Ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?

- Албатта, қийин ўйин бўлишини билардик. Иккала жамоа ўз ишини профессионал даражада бажарди.

- Ўйин давомида жамоа сардорини алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Фозил Мусаев ажойиб футболчи, фақат ўйин давомидаги тактик ўзгаришни амалга оширдик.



- "Металлург" ўйин давомида тартибли ҳимояланди, фақат гол ўтказиб юборгач ҳужумга ўтди ва гол уришни уддалади. Нима учун бугун ҳимоявий тактика танланди?

- Чунки қайси жамоага қарши ўйнашимизни билгандик. Рақиб кучли бўлгани учун ҳимояга урғуни қаратдик. Урган голимиз тактик жиҳатдан ажойиб бўлди.

- Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилганига муносабатингиз қандай?

- Мен 5-6 дақиқа қўшиб беради деб ўйлагандим, ўйин давомида жуда кўп тўхталишлар бўлди.

- "Насаф"нинг ОЧЛдаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистон футболини дунёга танитишда "Насаф"га омад тилайман.






Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика