RU

Последние новости

17:42Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  10 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  20 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  9 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  25 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10

Луисма Эрнандес: "Хорижий йиғин? Ҳозирча бизга тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ" Новости

Луисма Эрнандес: "Хорижий йиғин? Ҳозирча бизга тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ"

"Металлург" – "Динамо" (1:1) жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан кейин бош мураббий Луисма Эрнандеснинг фикрлари билан қизиқдик.

"Аввало, шу нарсани айтиб ўтишим керак, биз бу йил ҳисобидан табиий майдондаги иккинчи назорат ўйинида қатнашдик. Кеча мазкур стадионга келиб, машғулот ўтказиб кетгандик. Бекободда эса асосан залда шуғуллангандик ҳамда тренажёр залида футболчиларга юкламалар бердик.

Умуман олганда, шогирдларимнинг хатти-ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи навбатда, майдоннинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ўйинни жароҳатларсиз якунлаб олганимиз ютуғимиз бўлди. Худойшукурнинг иккинчи қаватда тўп учун курашда бироз лат еганини ҳисобга олмаганда, ҳаммаси яхши. 



Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, назорат учрашувида натижа муҳим эмас. Биз иккита таймда турли таркибларни кўриб олдик. Биринчи таймда асосий жамоа ўзаги катта ташаббусга эришди. Иккинчи таймда эса ёшларни ҳамда жамоа кўригига келган янги ўйинчиларни кузатдик. 

Битта ўйин билан якуний хулоса чиқариш қийин. Камида икки ҳафта давомида таркибга қўшиб олишимиз мумкин бўлган футболчиларни синовдан ўтказамиз. Зеро, уларга ҳам имкониятларини намойиш этиш учун вақт беришимиз лозим. Бир қатор ўртоқлик ўйинлари учун спарринг-рақиблар билан келишиб қўйганмиз. Шундан кейингина хулоса билдириш ўринли, деб ўйлайман", – деди испаниялик мураббий.

- Майдон ҳолати ёмон. Бу жамоага қийинчилик туғдирмаяптими? Хорижий йиғин масаласи ҳам сўроқ остида. Мураббий бундай ҳолатда жамоани кўнгилдагидек тайёрлай оладими?

- Умуман олганда, Ўзбекистоннинг барча жамоаларида майдон сифатини қониқарли даражада сақлаш бўйича муаммолар бор. Албатта, майдон сифатини ҳар доим яхши ҳолатда ушлаш учун етарлича техник ходимлар бўлиши лозим. Хорижий йиғинга келадиган бўлсак, ҳозирча клуб бизга тақдим этган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика