RU

Последние новости

20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  24 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  1 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  60 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2

Луисма Эрнандес: "Хорижий йиғин? Ҳозирча бизга тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ" Новости

Луисма Эрнандес: "Хорижий йиғин? Ҳозирча бизга тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ"

"Металлург" – "Динамо" (1:1) жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан кейин бош мураббий Луисма Эрнандеснинг фикрлари билан қизиқдик.

"Аввало, шу нарсани айтиб ўтишим керак, биз бу йил ҳисобидан табиий майдондаги иккинчи назорат ўйинида қатнашдик. Кеча мазкур стадионга келиб, машғулот ўтказиб кетгандик. Бекободда эса асосан залда шуғуллангандик ҳамда тренажёр залида футболчиларга юкламалар бердик.

Умуман олганда, шогирдларимнинг хатти-ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи навбатда, майдоннинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ўйинни жароҳатларсиз якунлаб олганимиз ютуғимиз бўлди. Худойшукурнинг иккинчи қаватда тўп учун курашда бироз лат еганини ҳисобга олмаганда, ҳаммаси яхши. 



Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, назорат учрашувида натижа муҳим эмас. Биз иккита таймда турли таркибларни кўриб олдик. Биринчи таймда асосий жамоа ўзаги катта ташаббусга эришди. Иккинчи таймда эса ёшларни ҳамда жамоа кўригига келган янги ўйинчиларни кузатдик. 

Битта ўйин билан якуний хулоса чиқариш қийин. Камида икки ҳафта давомида таркибга қўшиб олишимиз мумкин бўлган футболчиларни синовдан ўтказамиз. Зеро, уларга ҳам имкониятларини намойиш этиш учун вақт беришимиз лозим. Бир қатор ўртоқлик ўйинлари учун спарринг-рақиблар билан келишиб қўйганмиз. Шундан кейингина хулоса билдириш ўринли, деб ўйлайман", – деди испаниялик мураббий.

- Майдон ҳолати ёмон. Бу жамоага қийинчилик туғдирмаяптими? Хорижий йиғин масаласи ҳам сўроқ остида. Мураббий бундай ҳолатда жамоани кўнгилдагидек тайёрлай оладими?

- Умуман олганда, Ўзбекистоннинг барча жамоаларида майдон сифатини қониқарли даражада сақлаш бўйича муаммолар бор. Албатта, майдон сифатини ҳар доим яхши ҳолатда ушлаш учун етарлича техник ходимлар бўлиши лозим. Хорижий йиғинга келадиган бўлсак, ҳозирча клуб бизга тақдим этган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика