RU

Последние новости

12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  3 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  10 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  2 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  5 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  17 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0

Луисма Эрнандес: "Учрашувнинг кутилмаган тарзда бошланиши мағлубиятимизга сабаб бўлди" Новости

Луисма Эрнандес: "Учрашувнинг кутилмаган тарзда бошланиши мағлубиятимизга сабаб бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин руҳда ўтди, сабаби бугунги учрашув режадан ташқаридаги ҳолатлар билан бошлангани учун мағлубиятга учрадик деб айтсам, муболаға бўлмайди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик, баъзи имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинга бўлган эътиборни сусайтирганимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. "Насаф" Суперлигада етакчи клублардан бири, улар Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этади. Ўтган мавсумдан буён бу жамоани яқиндан биламан. Бугунги ўйинда карточкалар кўпайиб кетгани сабабли баъзи футболчиларимиз иштирок эта олишмади. Бу ҳам мағлубиятга учраш омилларимиздан бири эди. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

- Дамир Темиров дисквалификация сабабли майдонга тушолмади. Унинг ўрнига таркибга киритилган Беҳрўз Шодмонов ҳам 20 дақиқа ўйнамасдан жароҳатини қайталаб олди. Ҳужумчи ортидаги футболчиларнинг йўқотилиши режаларингизга қай даражада таъсир қилди?

- Бу ҳафта қийин бўлди, сабаби сариқ карточкалардан ташқари жароҳат олган ўйинчиларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Керакли футболчиларнинг майдонда йўқлиги барибир таъсир ўтказди. Беҳрўз ҳам жароҳат билан ўйнашга мажбур бўлди. 

- Бугун ёш футболчи Бектемир Абдуманнонов дебютини ўтказди. У қанчалик ишончи оқлади, кейинги ўйинларда ҳам унга имкон бериладими?

- Албатта, Бектемирга келгуси баҳсларда имкон берамиз. У Олмалиқдаги ўйинда майдонга туша олмаган бўлса-да, ёшлар лигасида самарали ҳаракат қилиб, гол уришга эришди. Абдуманнонов жуда меҳнаткаш ўйинчи. Унга албатта, имкон берилади", — деди бекободликлар устози.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика