RU

Последние новости

18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  0 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  4 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  11 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1

Луисма Эрнандес: "Учрашувнинг кутилмаган тарзда бошланиши мағлубиятимизга сабаб бўлди" Новости

Луисма Эрнандес: "Учрашувнинг кутилмаган тарзда бошланиши мағлубиятимизга сабаб бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин руҳда ўтди, сабаби бугунги учрашув режадан ташқаридаги ҳолатлар билан бошлангани учун мағлубиятга учрадик деб айтсам, муболаға бўлмайди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик, баъзи имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинга бўлган эътиборни сусайтирганимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. "Насаф" Суперлигада етакчи клублардан бири, улар Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этади. Ўтган мавсумдан буён бу жамоани яқиндан биламан. Бугунги ўйинда карточкалар кўпайиб кетгани сабабли баъзи футболчиларимиз иштирок эта олишмади. Бу ҳам мағлубиятга учраш омилларимиздан бири эди. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

- Дамир Темиров дисквалификация сабабли майдонга тушолмади. Унинг ўрнига таркибга киритилган Беҳрўз Шодмонов ҳам 20 дақиқа ўйнамасдан жароҳатини қайталаб олди. Ҳужумчи ортидаги футболчиларнинг йўқотилиши режаларингизга қай даражада таъсир қилди?

- Бу ҳафта қийин бўлди, сабаби сариқ карточкалардан ташқари жароҳат олган ўйинчиларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Керакли футболчиларнинг майдонда йўқлиги барибир таъсир ўтказди. Беҳрўз ҳам жароҳат билан ўйнашга мажбур бўлди. 

- Бугун ёш футболчи Бектемир Абдуманнонов дебютини ўтказди. У қанчалик ишончи оқлади, кейинги ўйинларда ҳам унга имкон бериладими?

- Албатта, Бектемирга келгуси баҳсларда имкон берамиз. У Олмалиқдаги ўйинда майдонга туша олмаган бўлса-да, ёшлар лигасида самарали ҳаракат қилиб, гол уришга эришди. Абдуманнонов жуда меҳнаткаш ўйинчи. Унга албатта, имкон берилади", — деди бекободликлар устози.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика