Луисма Эрнандес: "Тўп дарвозага кирмаса, ғалаба қозониб бўлмайди"
30 авг 2022 21:43
Новости
Луисма Эрнандес: "Тўп дарвозага кирмаса, ғалаба қозониб бўлмайди"
- Ўйин ҳақида
- Икки жамоа ҳам ўйин назоратини қўлга олишга уринди. Етарлича имкониятларга эга бўлдик. 3 очко олишимиз мумкин эди, бироқ тўп дарвозага кирмаса, ғалаба қозониб бўлмайди.
Футболчиларимизнинг ўйинга бўлган муносабатидан хурсандман. Бугунги баҳсдан кейин 3-4 кун дам оламиз. Ўйлайманки, бу фойда келтиради.
- Биринчи таймда фаоллиги билан ажралиб турган Аброр Тошқўзиевнинг кутилмаганда иккинчи таймда алмаштирилганини нима билан изоҳлайсиз?
- Аброр Тошқўзиев жароҳат олгани учун алмаштиришга мажбур бўлдик.
- Бектемир Абдуманнонов икки ўйиндан буён фаол ўйин кўрсатмоқда ва чарчаб улгурмасдан, захирага олинмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
- Чарчаган-чарчамаганини қаердан биляпсизлар? Умуман олганда, Бектемир ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Уни ўзгартиришга қарор қилдик, бор гап шу.
- Олдинда "Металлург"ни кетма-кет 3 та кучли жамоага қарши ўйинлар кутиб турибди – булар "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Қизилқум". Жароҳат олган футболчилар унгача жароҳатдан қутулишадими?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, бугунги ўйиндан кейинги дам олиш кунлари кўп ўйинчиларимизга фойда келтиради.
Жароҳатланганлар секин-аста сафга қайтмоқда. Жумладан, Беҳруз Шодмонов ҳам тез орада сафга қайтади.
Ўйлашимча, август ойида жуда яхши иштирок этиб, 7 очко ишладик ва турнир жадвалида яхши поғонани эгаллаб турибмиз.
Комментарии