RU

Последние новости

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  3 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  1 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Луисма Эрнандес: "Ўзбек тилини мукаммал ўрганишни хоҳлайман" Новости

Луисма Эрнандес: "Ўзбек тилини мукаммал ўрганишни хоҳлайман"

"Локомотив" - "Металлург" ўйинидан (3:1) сўнг меҳмон жамоа устози Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.



- Бу ерга ғалаба учун келгандик, аммо ушбу 3 очко биздан кўра "Локомотив"га кўпроқ керак эканлиги ўйин давомида кўринди. Уларда ғалабага бўлган хоҳиш кўпроқ эди. Бугун ғалаба қозониб, уни Бекобод аҳлига тақдим этишни истагандик, афсуски рақибни таслим қила олмадик. Шунга қарамасдан йил давомида қилинган меҳнатдан кўнглим тўлди. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман, бироз танаффусдан сўнг янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз.

- Бу ўйинда футболчиларда ғалаба учун мотивация уйғотиш қийин бўлдими, чунки бу уч очко "Металлург"га ҳеч нарса бермас эди.

- Йил давомида ўзимиз танлаган йўлда меҳнат қилишда давом этдик. Иккинчи даврадаги даражамизни иложи борича сақлашга уриндик. "Навбаҳор" билан баҳсда ҳам охиригача курашдик, аммо мағлубиятга учрадик. "Локомотив" билан ўйинда рақиб ғалабани кўпроқ хоҳлади, бу ҳар бир тўп учун курашда кўринди. Улар бугун кучлироқ эди.

- Мавсум бошида мураббийга қандай вазифа қўйилганди, бу бажарилдими?

- Жорий мавум жамоани аввалги йилгига нисбатан "тинчроқ" жойда ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Лекин чемпионат бу йил жуда қизиқ ва кучли ўтди. Жамоада қолишим ёки кетишимга тўхталадиган бўлсак, келаси мавсум ҳам режа бўйича ишлашда давом этамиз.

- Қолишни режа қилган экансиз, ўзбек тилини ўрганяпсизми?

- Албатта, бу тилни мукаммал ўрганишни хоҳлайман. Ҳозирча касбим учун керакли бўлган сўзлардан фойдаланяпман.

- Мавзудан ташқари савол берсам хафа бўлмайсизми? Бу йил Испания жаҳон чемпиони бўладими?

- Худо хоҳласа. Қатардаги жаҳон чемпионати яхши ўтади деб умид қиламан. Яхши футбол тарафдориман. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатига чиқиши учун боримизни бериб ишлашда давом этамиз - дейди Луисма Эрнандес.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика