RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  4 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Луисма Эрнандес: "Металлург" мен хоҳлаган ўйинни кўрсатмоқда" Новости

Луисма Эрнандес: "Металлург" мен хоҳлаган ўйинни кўрсатмоқда"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Металлург" – АГМК (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Мавсумдаги биринчи учрашув тўқнашувларга бой тарзда кечди. Жамоамиздаги янги футболчилар билан ишлашда жисмоний тарафлама озроқ қийинчиликка учрадик. Умуман олганда, ўйин яхши бўлди. Пенальтидан урилган гол эвазига зафар қучдик. Ғалабадан шодмиз.

- Жамоанинг мақсад-вазифалари ва ўз режаларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Асосий мақсад – иложи борича кўпроқ очко олиш ва чемпионатда юқорироқ ўринни эгаллаш. Яхши жамоа шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз. 

- Таркибга янги келиб қўшилганлар (жумладан, Фозил Мусаев, Шоҳназар Норбеков)дан кўнглингиз тўлдими?

- Ўйинчилардан кўнглим тўқ. Туркиядаги йиғинда ўз ғояларимни сингдиришга уриндим. Жамоа ("Металлург" – таҳр.) мен хоҳлаган ўйинни кўрсатмоқда. 

- Жамоангиз бир киши кўп бўлиб ўйнаганига қарамасдан, иккинчи тайм бошланганидан тахминан 15 дақиқа ўтиб, назоратни тўлиқ рақибга бериб қўйди. Бунинг сабаби нимада?

- Иккинчи таймда тўпни назорат қилиб, натижани ушлаб қолишни ва қарши ҳужумда ўйнашни мақсад қилгандик. 





Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика