Луис Суарес: «Уругвай терма жамоаси билан фахрланаман»
14 июн 2016 16:15
Новости
Луис Суарес: «Уругвай терма жамоаси билан фахрланаман»
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Ямайкага қарши ўйиндан сўнг (3:0) Америка кубогидаги иштирок ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Футболда баъзида ғалаба, баъзида мағлубият бўлади. Мусобақа Уругвай учун жуда ёмон ўтди. Аммо майдонда барча бор кучи билан ўйнади.
Уругвай энди бор эътиборини ЖЧ-2018га қаратади. Мураббийлар штаби ва футболчилар билан фахрланаман. Олға, Уругвай!» – деб ёзади футболчи.
Уругвай терма жамоаси гуруҳ босқичидан чиқа олмади. Суареснинг ўзи жароҳати туфайли мусобақада майдонга тушмади.
Комментарии