Луис Суарес: "Неймарнинг қарорини ҳурмат қилиш керак"
03 сен 2023 12:28
Новости
Луис Суарес: "Неймарнинг қарорини ҳурмат қилиш керак"
"Улар фаолиятининг турли хил босқичларида. Лео футболдан дам олиш учун АҚШга кетди. У ерда Европадаги каби талаблар йўқ. У тўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Бироқ Лео нафақат вақт ўтказиш учун, балки, жамоасига кўпроқ ғалабалар тақдим қилиш учун ҳам кетди. Унда ғолиблик менталитети бор.
Неймар ҳақида гапирадиган бўлсам, дунёнинг 20-30 топ футболчилари Саудия Арабистонига йўл олгани унинг диққатини тортди. Балки бу жиҳат уни ўша ерларга етаклади. ПСЖдагиларга эса у керак бўлмай қолди. Шунингдек, молиявий шартлар ҳам бу ерда ўз ролини ўйнаб берди. Умуман олганда бундай футболчиларга пул унчалик ҳам муҳим роль ўйнамайди.
У барчасини ўйлаб кўрган. Неймарнинг қарорини ҳурмат қилиш керак. Ўз вақтида унинг "Барселона"дан кетишини ҳам ҳурмат қилганмиз. Кўрамиз, у жароҳатидан кейин қандай ҳолатда бўлади, ҳали ҳам дунёнинг энг зўрларидан бири эканлигини кўрсата оладими?", - деди "Гремио" ҳужумчиси.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии