Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"
29 июн 2025 13:45
Новости
Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"
Бугун жамоалар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида ўзаро куч синашади. Баҳс 21:00да старт олади.
"Футболда исталган одам 10 сонияга бўшашса, албатта, жазосини олади. Рақибнинг ҳозирги даражаси, сифатига шубха билан қарамайман. "Интер Майами"нинг гуруҳдаги уч ўйинини кузатдим, уларнинг даражаси умуман бошқача.
Агарда уларга прссинг уюштира олмасак, рақибга босим бера олмаймиз. Рақибдан тўпни олиб қўя олмасак, бизга жуда қийин бўлади, чунки, Бускетс ҳали ҳам ўша даражада. Футболдаги барча мухлислар Лео Месси ва Жорди Альба ўртасидаги боғлиқликни яхши билишади ва бу ҳар ўйинда такрорланади. Маскерано каби мураббийларга қарши биз ёки ўз даражамизни сақлаб қолишимиз керак ёки улар бизни осонликча мағлуб қилишади", - деди Энрике.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии