Луис Адриано фаолиятини Туркияда давом эттиради
03 фев 2022 19:38
Новости
Луис Адриано фаолиятини Туркияда давом эттиради
Бразилиялик таниқли ҳужумчи Луис Адриано "Антальяспор" билан келишиб олди.
Журналист Фабрицио Романога кўра, 34 ёшли футболчи янги клуби билан 2023 йилнинг июнига қадар келишув тузиш учун Туркияга учиб кетди.
Трансфер баҳоси 800 минг еврони ташкил этувчи форвард "Антальяспор"га эркин агент сифатида қўшилади.
Адрианонинг сўнгги жамоаси "Палмейрас" саналади. У "яшил-оқлар" учун 104 ўйинда қатнашиб, 32 та гол урган ва 10 та голга ассистентлик қилган.
Бразилиялик тажрибали ўйинчи "Шахтёр", "Милан" ва "Спартак"даги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии