RU

Последние новости

11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  0 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  1 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  73 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  18 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  6 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  5 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5

Луи ван Гал: "МЮда 3 йиллик режамни тўлиқ амалга оширолмаганимдан афсусдаман" Новости

Луи ван Гал: "МЮда 3 йиллик режамни тўлиқ амалга оширолмаганимдан афсусдаман"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал истеъфога чиқарилганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Мен учун "Манчестер Юнайтед"дек жамоани бошқариш катта фахр бўлди. Бу ерда икки йил ишлаб ўзимнинг азалдаги истагимни руёбга чиқардим. Мен жамоага Англия кубогини олиб берганимдан фахрланаман. Мураббийлик фаолиятим давомида 20 та совринни қўлга киритишга эришганман. Аммо Англия кубоги улар ичида ўзгача бўлиб қолади. Манчестерда 3 йиллик режамни тўлиқ амалга ошириш имкониятига эга бўлмаганимдан афсусдаман. Лекин ишонтириб айтаманки, жамоа келажаги учун амалга оширган ишларим энди мевасини бера бошлайди. "Манчестер Юнайтед" яқин орада муваффақиятга эришади. Чунки жамоа узагини ташкил этганман.

Германия, Испания, Голландияда ишлаганимда ҳар доим Англияда ҳам фаолият юритиб, бу ернинг маданияти билан ҳам танишишни хоҳлардим. Бу нарсага эришдим. Таассуротлар ажойиб. Қўл остимдаги барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Уларга келаси мавсумда омад ва зафарлар тилаб қоламан. Бу футболчилар билан ишлаш ёқимли бўлди. Яна бир ёқимли томони шундаки, бир қатор ёш истеъдодларга ўйнаш имкониятини тақдим этдим. Ёшлар эса ўзларини яхши тарафлама кўрсата олишди. "Манчестер Юнайтед"даги ёшларнинг кейинги фаолиятларини ҳам кузатиб бораман.

"Манчестер Юнайтед" клуби хўжайинларига менга билдирилган ишонч учун раҳмат айтаман. "Юнайтед" мухлисларига алоҳида ташаккурларим бор. Улар шубҳасиз жаҳондаги энг яхши ишқибозлар.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика