Луческу нимадан норози?
18 ноя 2018 09:10
Новости
Луческу нимадан норози?
“Биринчи бўлимда очиқчасига омад биздан юз ўгирди: учта ажойиб вазият яратиб, гол уролмадик. Иккинчи бўлимда эса бизнинг футболчилар рақибни “ушлай олишмади”. Чунки рақиб таркибида тўп тепаётган футболчилар ўз клубларида мунтазам майдонга тушадиган футболчилар, бизда эса аксинча. Агар бизнинг футболчилар ҳам ўз клуби сафида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганида эди, ҳеч қандай муаммо туғилмасди. Таркибимиздаги уч нафар футболчи эндигина 21ёшга тўлди. Ёш футболчилардан жамоа тузиш осонмас.
Бизга қарши 30 ёшли футболчилар тўп тепишди. Бу баҳсдан сабоқ чиқарамиз. Кўп нарсани захирадан майдонга тушган тажрибали футболчилар ҳал қилишди. Биз кучли ва рақобатбардош жамоа тузишимиз лозим. Аммо бир қатор футболчилаирмиз ўз клуби сафида майдонга тушишмайди. Шунга қарамай, мен муваффақиятга эришишимизга ишонаман. Бунинг учун футболчиларимга вақт бериш лозим”, дея Луческунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Fanatic.
Комментарии