RU

Последние новости

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

⚡️ Лучано “Напол”етти Новости

⚡️ Лучано “Напол”етти

Европада 2022/23 йилги мавсум кашфиёти ҳозирда “Наполи” бўлмоқда, десам ҳеч ким ҳайрон қолмаса керак.

Лучано Спалетти шогирдлар мавсумни шу қадар кўтаринки ўтказмоқдаки, бу каби ажойиб старт охирги марта Диего Марадона жамоада ўйнаганида юз берганди. Ҳатто, ғалабали серия бўйича 1986 йилги рекорд ҳам янгиланди.

“Наполи” барча мусобақаларда 12 ўйиндан бери рақибларни мағлуб этиб келмоқда. Умуман мавсум давомида 16 учрашувда 14 ғалаба ҳамда 2 дуранг қўлга киритилган. Неаполликлар А Серияда 29 очко билан етакчилик қилмоқда ва топ-5 лигалари жорий мавсумида мағлуб бўлмаган уч (“Реал” ҳамда ПСЖ) клубдан бири ҳисобланади.

Спалетти эса ўтган йил май ойида жамоани қабул қилиб олганди ва қисқа вақт ичида яхши таркибни шакллантира олди. 2021/22 йилги мавсум “Милан” ва “Интер”дан кейин Италия чемпионатида учинчи ўрин эгалланди. Янги мавсум бошланишидан олдин эса грузиялик Хвича Кварацхелия, ўтган мавсум А Серия тўпурарлари қаторида бўлган Жованни Симеоне, Ж.Корея ТЖ ҳимоячиси Ким Мин Чжэ, италиялик ҳужумчи Жакомо Распадори каби бир қатор юқори салоҳиятли футболчилар жамоага келиб қўшилди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади.

21 ёшли Хвича “Наполи”нинг етакчи футболчиларидан бири бўлиб турибди. У жамоа либосида 15 баҳсда қатнашиб, 7+6 натижа кўрсатмоқда. Кўпчилик Кварацхелияни “грузиялик Месси”, дея атамоқда, аммо унинг ўзи Криштиану Роналдуга мухлислик қилишини айтиб ўтган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи деярли ҳар ўйинда ўзини кўрсатмоқда. 


Диего Симеоненинг ўғли Жованни эса ЕЧЛдаги дастлабки 4 ўйинда 4 та гол урган отасидан кейинги илк аргентиналик футболчига айланди. У чемпионатда ҳам 6 ўйинда 2 та голни расмийлаштиришга эришди.

Дарвоқе, “аззурилар” Чемпионлар Лигасида “Ливерпуль”, “Аякс” ва “Рейнжерс” каби жиддий рақиблар бор гуруҳдан муддатидан олдин 1/8 финалга чиқишга эришди. Жамоа уларнинг барчасини мағлуб этди ва ҳозирда 15 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда. Олдинда эса 1 ноябрга куни “Ливерпуль”га қарши “Энфилд”даги охирги тур баҳси кутмоқда. Эҳтимол, Спалетти барчаси ҳал бўлгани туфайли ушбу учрашувда захира футболчиларига имкон берар.

“Наполи”нинг ўйинларига тўхталсак, жамоа мавсум давомида ўтказилган 16 учрашувда 46 та гол урган (деярли ҳар ўйинда камида учтадан) ва 13 та гол ўтказиб юборган. 6 та баҳсда эса дарвоза даҳлсизлиги сақлаб қолинган. Агар ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисобласак, Спалетти бошқарувидаги жамоа 20 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Боз устига яна 6 та ўртоқлик учрашувида дуранг ва ғалабалар қайд этилган. Лучано Спалетти ўйинларда асосан ҳужумкор 4-3-3 ҳамда 4-3-2-1 схемаларидан фойдаланмоқда. Бу эса “Аякс” (4:2, 6:1), “Ливерпуль” (4:1), “Милан” (2:1), “Рома” (1:0) каби жиддий рақибларга қарши ўйинларда қўл келди.

Нима ҳалақит қилиши мумкин?

“Наполи” сафида бир қатор футболчилар ЖЧ-2022'да қатнашади. Орадаги оралиқ ва асосий таркиб аъзоларининг эҳтимолий жароҳати ёки мундиалдан кейинги чарчоқ жамоанинг ўйинига таъсир ўтказмасдан қолмайди. Жумладан, бошланғич таркиб ўйинчиларидан қуйидагилар терма жамоадан чақирув олиши мумкин:

Ким Мин Чжэ – Ж.Корея терма жамоаси;

Матиас Оливера – Уругвай терма жамоаси;

Руй Мариу – Португалия терма жамоаси;

Андре Замбо-Ангисса – Гана терма жамоаси;

Петр Зелиньски – Польша терма жамоаси;

Танги Ндомбеле – Франция терма жамоаси;

Ирвинг Лосано – Мексика терма жамоаси;

Виктор Осимхен – Нигерия терма жамоаси.

*Эҳтимол, Жованни Симеоне ҳам бу рўйхатда бўлар, чунки, у охирги 2 мавсум ёрқин ўйин кўрсатмоқда ва Аргентина ТЖ билан Қатардаги мундиалга бориш учун ҳақлилардан биридир.

Спалеттининг ютуқлари

63 ёшли мутахассис учун 2022/23 йилги мавсум энг эсда қоларлиси бўлиши мумкин. Таниқли мураббий Италиянинг бир қатор клубларида ишлаган бўлишига қарамай, ҳозиргача Скудеттони қўлга киритмаган. Энг ёрқин натижаси “Рома” билан қайд этилган. У римликлар билан 2 бор Италия Кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритган.

“Эмполи” билан

- “C” Серия ғолиблиги – 1995/1996;

- “C” Серия кубоги – 1995/96;

- “Б” Серия ғолиблиги – 1996/97.

“Рома” билан

- Италия Кубоги – 2006/07, 2007/08;

- Италия Суперкубоги – 2007.

“Зенит” билан

- РПЛ ғолиблиги – 2010, 2011/2012;

- Россия Кубоги – 2009/2010;

- Россия Суперкубоги – 2011.

“Наполи”нинг ютуқлари

“Наполи” шу вақтгача Чемпионлар Лигасида (саралаш ва финал раунди) бу йилгиси билан бирга 10-маротаба қатнашмоқда. “Аззурилар”нинг энг яхши натижаси 1/8 финал ҳисобланади. Жамоа 2011/12 йилги мавсум ушбу босқичда “Челси”га, 2016/17 йилги мавсум “Реал”га ва 2019/20 йилги мавсум “Барселона”га имкониятни бой берган.

А Серия ғолиблиги эса охирги марта 32 йил олдин қўлга киритилган. Умуман “Наполи” ҳисобида 2 та Скудетто бор ва иккиси ҳам Диего Марадона (1984-1991 йилларда ўйнаган) даврига тўғри келади.

- “А” Серия ғолиблиги – 1986/87, 1989/90;

- “Б” Серия ғолиблиги – 1945/46, 1949/50;

- “C” Серия ғолиблиги – 2005/06;

- Италия Кубоги – 1961/62, 1975/76, 1986/87, 2011/12, 2013/14, 2019/20;

- Италия Суперкубоги – 1990, 2014;

- УEФА Кубоги – 1988/89.

ЖЧ-2022 стартигача кутаётган ўйинлар:

А Серия, 29 октябрь

18:00, “Наполи” – “Сассуоло”

ЕЧЛ, 1 ноябрдан 2 ноябрга ўтар кечаси

01:00, “Ливерпуль” – “Наполи”

А Серия, 5 ноябрь

22:00, “Аталанта” – “Наполи”

А Серия, 8 ноябрь

22:30, “Наполи” – “Эмполи”

А Серия, 12 ноябрь

19:00, “Наполи” – “Удинезе”

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика