Лотар Маттеус: "Лев чиройли футбол билан соврин ютиб бўлмаслигини тушунди"
06 июл 2014 22:15
Новости
Лотар Маттеус: "Лев чиройли футбол билан соврин ютиб бўлмаслигини тушунди"
Германиялик таниқли собиқ футболчи Лотар Маттеус терма жамоа ўйини ҳақида тўхталиб ўтди.
Германия жуда чиройли ўйин кўрсатмаяпти. Сўнгги иккита мундиалда терма жамоа анча чиройли ўйин кўрсатганди. Йоахим Лев чиройли футбол билан соврин ютиб бўлмаслини тушунди. Айни пайтда жамоанинг асосий мақсади фақат чемпионлик. Шу учун бу сафар анча эҳтиёткор футбол намойиш этилмоқда.
Мухлисларга Жазоирга қарши ўйин ёқмаганиги тушунса бўлади. Аммо футболчилар ҳам ўйлашмоқда, чиройли футбол кўрсатган маъқулми ёки уйга соврин ютган ҳолда қайтган яхшими деб. Бунинг жавоби аниқ.
Комментарии