Лотар Маттеус: "Бавария" уни кетказиб хато қилганди"
24 мар 20:53
Новости
Лотар Маттеус: "Бавария" уни кетказиб хато қилганди"
"Бавария"нинг собиқ футболчиси Лотар Маттеуснинг фикрига кўра, жамоа собиқ устози Юлиан Нагельсманн Мюнхен клубига қайтмайди.
"Германия термаси билан катта саргузашт бошлаш - Нагельсманнинг асосий вазифаси. Бироқ у бу ёшида ҳар куни ишлашни исташи аниқ. Менимча, унга бошқа клублардан таклифлар бор.
"Бавария"га қайтиб, яна асосий планга чиқадими йўқми, билмайман. Лекин унинг Мюнхенга қайтиши яхши воқелик бўларди. Уни кетказиб юбориш хато бўлган деб ҳисоблайман. Фикримча, Нагельсманн "Бавария"га мос тушаётганди.
Лекин у бундай масъулиятни бўйнига олиши ўзининг бўйнида", - деди "Бавария" собиқ футболчиси.
Негальсманн "Бавария" бош мураббийи сифатида 84 ўйинда ишлаб, 64 ғалаба, 14 дуранг ва 10 мағлубият қайд этганди.
Похожие новости
02:00
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон! 384
22:21
Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас" 2
Комментарии