Льорис операция қилинди, у 2020 йил бошида машғулотларга қайтади
07 ноя 2019 17:31
Новости
Льорис операция қилинди, у 2020 йил бошида машғулотларга қайтади
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис тирсагидан олган жароҳати сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
Франциялик дарвозабон АПЛнинг 8-тур доирасидаги "Брайтон" (0:3)га қарши ўйинда қўли билан ноқулай тарзда ерга қулаган эди.
Клуб даставвал Льорисни операция қилдиришни режалаштирмаганди, аммо тиббий текширувлардан сўнг футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечиришга мажбур бўлди.
Ўйинчи 2020 йилнинг бошларида жамоа машғулотларига қўшилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Уго Льорис "шпорлар" таркибига 2012 йилда "Лион"дан келиб қўшилган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии