Льорис: "Моуринью билан ишлаш афзаллик беради"
27 апр 2020 20:19
Новости
Льорис: "Моуринью билан ишлаш афзаллик беради"
"Тоттенхэм" посбони Уго Льорис португалиялик мураббий Жозе Моуринью билан фаолияти ҳақида гапирди.
"ОАВ доимий равишда Моуриньюга нисбатан босимни ошираверади. Бироқ у билан ҳар куни машғулот қиладиган одамгина қандай афзалликларга эга бўлишини билади.
Жозе буюк жамоалар қатори буюк футболчиларнинг бош мураббийи бўлган. Унинг совринлар ҳам кўп, тажрибаси ҳам юқори. Ундан жуда кўп нарсаларни ўрганса бўлади", - деди Льорис.
Моуринью фаолияти давомида "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Интер", "Порту" каби клубларни бошқарган. "Тоттенхэм"га у ушбу мавсумда келди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии