Льоренте "Наполи"га ўтиши мумкин
13 авг 2019 12:19
Новости
Льоренте "Наполи"га ўтиши мумкин
Ҳужумчи Фернандо Льоренте шу ёзда эркин агентга айланди, шу сабабли у текинга бошқа клубга ўтиши мумкин.
Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" испаниялик ҳужумчига қизиқаётган эди, аммо музокаралар муваффақиятсиз якунланди.
Льоренте эндиликда "Наполи"нинг нишонига айланган. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Фернандо фаолияти давомида "Баскония", "Атлетик", "Ювентус", "Севилья", "Суонси" ва "Тоттенхэм" клубларида ўйнаган.
Футболчи бутун фаолияти давомида жами 614та ўйинда майдонга тушиб, 196та гол уришга эришган.
Комментарии