RU

Последние новости

15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  1 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  16 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5

"Локо"ни тарк этган Жалолиддинов ҳақида Новости

"Локо"ни тарк этган Жалолиддинов ҳақида

Кеча тунда Москванинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов жамоани тарк этгани ҳақида маълумот берди.

Тўсатдан бошланиб кетган "эртак" бирданига якунланди-қўйди. Жалолиддиновнинг захирада қолиб кетаётганидан хавотирланган Тимур Кападзе 28 ноябрь куни шу ҳақда гапирган эди: "Жасурнинг ҳозирги ҳолатидан хавотирдаман. Жамоада ўйин амалиёти берилмагани, ижарага бошқа клубга ўтгани билан деярли тўрт ойдан бери ўйнагани йўқ. Бу, албатта, ташвишланарли. Кейинчалик нима юз беришини ҳам билмаймиз. Ушбу ҳолат боланинг ўсишига таъсир қилади. Айниқса мазкур ёшда захирада ўтириши ҳавотирли. Тўғри машғулотлар орқали спорт формасини ушлаб туриши мумкин. Бироқ расмий ўйин умуман бошқа нарса. Ўйиндаги жараён ва вазият машғулотда бўлмаслиги мумкин. Шу томондан ҳавотир бор".

Олдинроқ ўзим ҳам унинг "Локомотив"ни танлаши хато бўлгани, бундан фақат агентлари ютиб кетиши ҳақида ёзган эдим. Аммо, ўшан пайт Жасурда "кесакдан олов чиқариб" "Локомотив" етакчиси, РПЛ юлдузига айланиб кетиш имконияти бор эди. Ниҳоят, бугун ўша трансфер ҳақида бемалол фикр юритсак бўлади. 

Ўйлашимча, Жалолиддиновнинг атрофида футболнинг об-у ҳавосини биладиган, унга тўғри йўл кўрсата биладиган маслаҳатгўй йўқ. Унинг агентлари ҳам, уни Белоус билан таништирганлар ҳам, 2019 йилда Россиядаги академиялардан бирига ўтказмоқчи бўлганлар ҳам фақат ўз манфаатларини ўйлашди. Қизиқ-да: қандай қилиб 18 ёшли футболчини Алексей Миранчук билан рақобат қилиши учун Москва клубига юбориш мумкин? Қарорни ўзи қабул қилган, дейишингиз мумкин. Лекин, Жасурнинг ёшидаги болаларнинг фикрини ҳар 10 дақиқада ўзгартириш мумкинлигини, ҳар қандай киши ўз қарашларини сингдира олишини биласиз-ку. 

Жасур 16 ёшида футболимиз келажаги, деб эътироф қилинган, 2019 йилнинг октябрида эса "The Guardian" нашри томонидан дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатига киритилган эди. Ҳозир-чи? Иқтидорли футболчи айни ўйин амалиётига муҳтож пайтида деярли 7 ойни расмий ўйинларсиз ўтказиб юборди. Унинг ўзи сайтимизга берган интервьюсида майдон ташқарисида қолиб кетгани зарарига ишламаслигини, аксинча, Миранчук билан машғулот ўтказгани фойда бергани ҳақида айтди. Аммо, тажрибали Кападзенинг бу борадаги фикрини юқорида ўқидингиз.

Унинг кейинги фаолияти қайси жамоада давом этади? Бу жуда қизиқ савол. Ярим ҳимоячининг агенти Юрий Белоус мижозига марказий Европа, яқин шарқ ва Испания чемпионати 2-дивизионидан қизиқишлар борлигини бот-бот такрорлаяпти. Рус матбуоти эса бунинг аксини гапиряпти. Таъкидланишича, агентлар Жалолиддиновни РПЛ клубларига текинга таклиф қилаётган экан. Яъни Жасур учун ҳеч қанча маблағ тўланмайди. Белоус ҳақми ёки аксинча яқин орада билиб оламиз. Умид қиламизки, Юрий бу гал "кўрпасига қараб оёқ узатади".

Юқоридаги шахсий фикрлар эди ва кўп эҳтимол билан хато бўлиши мумкин. Болалар футболида фаолият юритаётган Нодирхўжа Юлдашев бу воқеага ўз муносабатини билдирди: 

"Жасур (Жалолиддинов) энди фикрлаб иш қил. Биринчи қиладиган вазифанг, Белоус билан шартномани бекор қилиш бўлсин! Эски устозларингни хам эслаб қўй. 

Магазинда қайтим йўғида бериладиган салфетка ёки гугурт эмассан! 

Терма жамоадаги ўрнингдан хам қўрқма. Бу юришда шундоқ хам терма жамоада уйнай олмайсан".

Қадрли мухлис, бу борада сиз қандай фикрдасиз? Катта ўйинларнинг катта ўйинчиси бўлиши кутилган Жасур агентлари қўлида "ўйинчоқ"қа айланиб қолмадими?



P.s.: Жасурнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетгани кишини хафа қилди, лекин, агентлари "Локомотив"дек жамоани 90 миллион рублга "туширгани"га қойил қолиш керак.

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика