"Локомотив"нинг ОЧЛ-2017даги рақиби "Ал Аҳли" дуранг ўйнади
16 дек 2016 21:42
Новости
"Локомотив"нинг ОЧЛ-2017даги рақиби "Ал Аҳли" дуранг ўйнади
"Ал Аҳли" 2017 йилги Осиё чемпионлар лигасида Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Руминиялик Козмин Оларио бошчилигидаги "Ал Аҳли" лига аутсайдерларидан бири билан дуранг қайд этди - 0:0. Учрашувнинг 84-дақиқасида мезбонлар вакили Эвертон Рибейро қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
"Ал Аҳли" 11та ўйиндан сўнг 22 очко тўплаб про-лига мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги ўйинни 22 декабрь куни "Банияс" клубига қарши сафарда ўтказади. 
БАА про-лигаси. Мусобақа жадвали
"Ал Аҳли" - "Ал Иттиҳод Калба" 0:0
"Ал Аҳли": Саиф Юсуф, Волид Аббос, Абдулазиз Санқур, Кюнг Вон Квон, Эвертон Рибейро, Исмоил Ал Ҳаммади (Саид Аҳмад, 72), Эйса Аҳмад, Ҳабиб Фардан (Саид Жассим Солиҳ, 88), Волид Ҳуссайин (Ҳамис Исмоил, 68), Асамоа Гьян, Аҳмад Ҳалил.
Четлатиш: Эвертон Рибейро 84 ("Ал Аҳли")

Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии