"Локомотив"нинг навбатдаги ўйини "Ал Наср" билан
01 мая 2016 16:01
Новости
"Локомотив"нинг навбатдаги ўйини "Ал Наср" билан
"Локомотив" ўзининг навбатдаги учрашувини 4 май куни ўтказади. "Темирйўлчилар" ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур доирасида БААнинг "Ал Наср" клубига қарши баҳс олиб боришади.
Мазкур беллашув "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади ва ўйин 20:00да старт олади. Одатга кўра ўйиндан бир кун олдин менежерлар митинги ҳамда ҳар иккала жамоа мураббийлари ва футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Ўйинолди расмий тадбир 11:00да, матбуот анжумани эса 12:00да бошланади. Ҳар иккала тадбир ҳам "Бунёдкор" стадионида ташкил этилади.
"Локомотив" - "Ал Наср" баҳсини қатарлик ҳакамлар бошқариб боришади.
Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим.
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри, Рамзан Саед Ал Наеми. Тўртинчи ҳакам: Сауд Ал Адба.
Ҳакамлар назоратчиси: Алзеид Абдураҳмон Зеид (С.Арабистони). Учрашув комиссари: Минду Доржи (Бутан).
Похожие новости
02:02
Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди 5
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии