RU

Последние новости

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  1 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  1 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  5 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

"Локомотив"нинг Доҳага иккинчи ташрифи Новости

"Локомотив"нинг Доҳага иккинчи ташрифи

Кеча "Насаф" Қаршида ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда муҳим ғалабани қўлга киритди. ОЧЛ 3-тур учрашувида "Насаф" ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин жуда қизиқарли кечди. Стадион мухлислар билан тўлиб тошди. Айтиш мумкинки, "Насаф" европача футбол намойиш этиб берди. Рақибга қараганда бўйи паст болалар қатарликларни айниқса иккинчи таймда довдиратиб қўйишди. Ягона гол пенальтидан киритилди. Қизиғи шундаки, "Насаф" ўз майдонидаги иккита учрашувни ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. Ва иккала гол ҳам стандарт вазиятдан киритилди.

Бугун эса "Локомотив" курашни давом эттиради. "Темирйўлчилар" Доҳада "Ал Дуҳайл" меҳмони бўлишади. "Ал Дуҳайл" бу сиз-у бизга яхши таниш бўлган "Лаҳвия" билан "Қатар СК"нинг жамланмасидир. "Ал Дуҳайл" ОЧЛ дастлабки икки турида ғалабага эришди. Жамоа ҳисобида олти очко бор. "Локомотив" эса битта ғалаба билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Ал Дуҳайл" ички чемпионатда ҳам пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Бу жамоа 51 очко билан биринчи ўринда боряпти. Иккинчи ўриндаги "Ал Садд" ҳисобида 46 очко мавжуд. "Ал Дуҳайл" ўтган турни айнан "Ал Садд"га қарши ўтказиб, 4:3 ҳисобида ғалабага эришди. "Локомотив" эса Навоийда "Қизилқум"ни 3:0 ҳисобида доғда қолдириб қайтди. Ўз тарихида кетма-кет тўртинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган "Локомотив" бугун иккинчи марта Доҳада ўйин ўтказади.

Биринчиси 2015 йил "Ал Садд"га қарши кечганди. Энди эса жамоа "Ал Дуҳайл" меҳмони бўлади. Албатта, "Ал Садд" билан Доҳадаги ўйиндан илиқ хотиралар қолмаган, чунки жамоа 2:6 ҳисобида имкониятни бой берганди. Аммо Тошкентдаги жавоб баҳсида "Локомотив" бу рақибини 5:0 ҳисобида "парчалаб" ташлагани ҳамон ёдимизда.

Кеча "Насаф" бир чиройли ғалабага эришиб дилларни хушнуд қилди. Бугун эса "Локомотив"дан ҳам ижобий натижа кутиб қоламиз. "Насаф" Қатар клубини мағлуб этдими, демак "Локо" ҳам бу мамлакат жамоасини енга олади. Сардор Рашидов айтиб ўтганидек, арабларда пул кучли, ўйин томонлама эса бизникилар кучли. Демак, буни амалда исботлаш керак. "Ал Дуҳайл" - кучли рақиб, лекин бу жамоани ҳурмат қилган ҳолда айта оламизки, "Локомотив" астойдил ўйнаса бемалол Доҳадан ютуқ билан қайтиб келишни уддалайди. Фақат "Зобаҳан" билан ўйин сценарийси такрорланмаса бўлгани.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика