RU

Последние новости

22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  28 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  42 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  1 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  16

“Локомотив”га берилган иккинчи зарба ёхуд Абрамов олдида иккита вазифа қолди Новости

“Локомотив”га берилган иккинчи зарба ёхуд Абрамов олдида иккита вазифа қолди

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бу йил ҳисобидан энди иккита расмий баҳс ўтказди.
Жамоа жорий мавсумдаги биринчи ўйинини 8 февраль куни ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида “Қувайт СК”га қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Иккинчи расмий учрашувни “темирйўлчилар” кеча Ўзбекистон Суперкубогида “Бунёдкор”га қарши ўтказишди ва бунда ҳам мағлубиятга учрашди. Фақат ҳисоб 1:2 кўринишини олди.

Қизиғи, ҳар иккала беллашувда “Локомотив” мезмон сифатида ҳаракат қилди: ҳам “Пахтакор”да, ҳам “Жар”да – гарчи ҳеч бири “Локо”нинг уй стадиони ҳисобланмаса-да. Бу ҳам майли, жамоа учун ҳар икки учрашув ҳам якун бўлганини айтмайсизми. Клуб ОЧЛда ютқазди ва мусобақани тарк этди, Суперкубокда имкониятни бой берди ва кубоксиз қолди. Албатта, бу “Локо” учун оғир зарба бўлгани аниқ. Умуман олганда, “Локомотив”нинг бир қанча “юлдузлар”ни йиғиб олган бўлишига қарамай, ЖАМОА сифатида шаклланишига, ЖАМОА сифатида ўйин кўрсатишига ҳали бор экан. Клуб янги бош мураббийи Вадим Абрамовнинг тайинли ўйин услубини йўлга қўйиб олиши учун анча меҳнат қилишига тўғри келади.

Кечаги ўйинда “Бунёдкор” ортиқча қийналмасдан ғалаба қозонди. “Қалдирғочлар” Осиё миқёсида кўплаб катта ўйинларни кўришди ва улар учун Суперкубокда иштирок этиш янги қадаам бўлмади. “Локомотив”да эса ҳаяжон сезилиб турди. Миржалол Қосимов гарчи ўйиндан олдинги матбуот анжуманида камтарона гапирган бўлса-да, ориятли эмасми ғалаба қозониш учун бор кучни ишга солди. Ўз навбатида Абрамов ҳам ютишни истади, лекин тан олиш керак, шу куни “Бунёдкор” рақибдан кучли кўринди.

Хуллас, ўтган бир ой ичида “Локомотив” иккинчи зарбани қабул қилиб олди. Айтиб ўтганимиздек, биринчисида клуб ОЧЛ билан хайрлашди, иккинчисида Сурперкубоксиз қолди. (“Шум бола” киносида айтади-ку, биринчи зарбда тиззасигача, иккинчи зарбда белигача...) Мана энди клуб ва Абрамов олдида яна иккита вазифа қолди: олий лига чемпиони бўлиш ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш. Менимча, Абрамовни иккинчи ўрин ҳам қониқтирмайди. Шундай катта клуб билан биринчи бўлишга ҳаракат қилиши табиий ҳол. Фақат бу икки вазифани бажаришни “Локомотив” уддалай олармикин. Бу эса кузда маълум бўлади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика