RU

Последние новости

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  18 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  70 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  10 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  15 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  52 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

"Локомотив"да клуб матбуот котибига эътибор йўқми? Новости

"Локомотив"да клуб матбуот котибига эътибор йўқми?

Бугун "Локомотив" жамоаси Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол"га қарши майдонга тушади.
Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ушбу баҳсга қизиқиш жуда юқори. Яхши биласиз, "Ал Ҳилол" нафақат Саудия Арабистони, балки Осиёнинг ҳам энг кўзга кўринган клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа ўтган йил ОЧЛ финалига қадар етиб бориб, икки ўйин натижасига кўра, Австралиянинг "Вестерн Сидней" клубига мағлуб бўлди. Бундай жамоа билан ўйнаш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Қуръанинг тушганига қаранг, "Локомотив" ОЧЛдаги илк учрашувини "Ал Ҳилол"га қарши, бўлиб ҳам сафарда ўтказади. Лекин шундай ўйинга клуб ўзи билан матбуот котибини олиб кетмади. Бу эса ОЧЛ регламентига зид ҳисобланади. Негаки ОЧЛ регламентида ёзилишича, ҳар қандай жамоа ўзи билан сафар ўйинларига матбуот котибини ҳам олиб бориши шарт (!). "Локомотив" эса ўзи билан матбуот котибини олиб кетмагани учун жамоа у ерда нима қиляпти, футболчиларнинг ҳолати қандай, кечаги ўйинолди матбуот анжумани қандай кечди, бу ҳақда мухлислар тайинли ахборотга эга бўлишмаяпти.

Кеча ўтказилган матбуот анжуманида "Локо" устози Вадим Абрамов саволларга бир амаллаб инглиз тилида ўзи жавоб қайтарди. Агар ўша ерда клуб матбуот котиби Аброр Қодиров бўлганида Абрамовнинг инглизчада қийналиб гапиришига ҳожат қолмасди. Чунки Аброр Қодировнинг инглиз тилидан хабари бор ва бемалол таржима қила олади. Бундан ташқари, Абрамов жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевга таржимонлик ҳам қилди. Фараз қилинг, Абрамов инглиз тилини билмаганида нима бўларди? Клубнинг шарманда бўлгани қоларди. Шундай қилиб "Локомотив" тайёр матбуот котиби ўрнига аслида "Халқаро бўлим"да ишлаётган Сардор Акрамовни матбуот котиби сифатида ОЧЛ рўйхатидан ўтказди, бироқ уни ҳам олиб кетмади.

Бундан ташқари, раҳбариятдан кўпчилик Саудия Арабистонига жўнаб кетган. Хусусан, раҳбарлар орасида бугунги ўйинга алоқаси бўлмаган кишилар ҳам айни пайтда Ар Риёдда бўлиб туришибди. ОЧЛ регламентига биноан сафар ўйинларига клуб ўзи билан мураббийлар штабидан ташқари жамоа менежери ва матбуот котибини олиб кетиши лозим. Маълумки, "Локомотив"да Тўлабек Акрамов жамоа менежери, Аброр Қодиров эса клуб матбуот котиби ҳисобланади. Улар Малайзияда ташкил қилинган семинарда ҳам иштирок этишган. Аммо нима учундир Тўлабек Акрамовдан фарқли ўлароқ Аброр Қодиров олиб кетилмади.

Биз бу ёқда футбол мухлислар учун дея ҳарқанча оғиз кўпиртириб гапирмайлик, у ёқда "Локомотив"дек ҳурматли клубнинг қилган иши ҳеч бир қонун-қоидага тўғри келмайди. Албатта, "Локомотив"да ҳозир пул бор ва кимни хоҳласа ўшани олиб кетади, аммо у ёқдан туриб мухлисларга ахборотни ким етказади? Бош мураббийнинг ўзими ё спорт директорими? Балки бирорта массажчи ёки бўлмаса администратор хабар ва янгиликларни клуб сайтига ёзиб турар?

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика