RU

Последние новости

11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  6 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  3 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  12 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2

“Локомотив” “Зоб Аҳан” билан ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади Новости

“Локомотив” “Зоб Аҳан” билан ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади

Бугун “Зоб Аҳан” – “Локомотив” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг ташкил этилди. Унда “Локомотив” жамоаси бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа администратори Бахтиёр Исмоилов, халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Сардор Акрамов ва матбуот котиби Зоҳирбек Акрамхонов иштирок этишди.


Митингда эртанги баҳсини жамоалар қандай рангдаги либосда ўтказишлари аниқлаб олинди. Унга кўра, “Локомотив” футболчилари “Зоб Аҳан” билан ўйинда майдонга қизил-яшил-яшил либосда чиқиб келишади. Жамоамиз дарвозабони эса қора-қора-қора либосда ҳаракат қилади.

Рақиб жамоа эса оқ-оқ-оқ рангдаги формада майдонга тушади. “Зоб Аҳан” дарвозабони эгнида тўлиқ кулранг либос бўлиши аниқлаб олинди.

 Таъкидлаб ўтамиз, “Зоб Аҳан” – “Локомотив” беллашуви эртага Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 17:30.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика