RU

Последние новости

21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  2 21:45Ўйнайдими ё ўйнамайдими? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  0 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  1 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  92 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  2 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

"Локомотив" учун узоқ кутилган муваффақият Новости

"Локомотив" учун узоқ кутилган муваффақият

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддият ОЧЛдаги ўйинларга ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Натижада мусобақа ташкилотчилари икки жамоа ўртасидаги ўйинларни сўнгги турга қўйди. Буни ўзбек клублари учун яхши томони бор эди. Энди мавсумга ҳозирлик кўраётган клубларимиз ОЧЛнинг дастлабки турида Эрон, БАА ва Қатар клубларига қарши ўйинда очко йўқотиш имконияти сақланиб қолинди. Саудия Арабистони клубларига қарши дастлабки икки ўйинда учралмайдиган мағлубият, клубларимизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини оширарди. Бундан "Локомотив" ва "Пахтакор" фойдаланиб қолди. Афсуски, "Пахтакор" учун араблар билан ўйиндаги дуранг камлик қилди, "Локо"га эса аксинча.

"Локомотив", Тошкентдаги икки жамоадан сўнг кейинги босқичга ўтган учинчи жамоа бўлди. Шу кунгача жами 6 нафар клубимиз ОЧЛда иштирок этган. Булар - "Пахтакор", "Нефтчи", "Машъал", "Бунёдкор", "Насаф" ва "Локомотив".



"Темирйўлчилар" Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб кейинги босқичга чиққан учинчи жамоа бўлди. ОЧЛдаги дастлабки икки йилда улар саралаш босқичидан ўта олмадилар. Ҳаким Фузайлов бошқарувидан Вадим Абрамовга ўтган пойтахтликлар 2015 йилни ҳам бой бердилар. Аслида шу йилнинг ўзида тарихни ўзгартириш мумкин эди. Аммо жамоада ўйинчиларнинг кўпайиб кетиши мураббийни чалғитди, қолаверса, ҳар йили янгидан шаклланаверадиган жамоа мавсум бошидаёқ ОЧЛда иштирок этиши бир мунча қийин бўлганди.

Бу йил клуб катта ўзгариш қилмади. "Локо" футболчиларига бегона бўлмаган Сервер Жепаров ва ортиқча рекламага муҳтож бўлмаган Кахи Махарадзегина сафга келиб қўшилди. 2015 йил шакллана бошлаган жамоани кучайтирган бу икки футболчининг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги ўйини яхши чиқди. Айниқса, 5 йиллик танаффусдан сўнг Кападзе - Жепаров тандеми ҳам олий лигада, ҳам ОЧЛда иш бера бошлади. Кападзенинг икмониятларидан Мирко Йеличич фойдалана оляпти. Мирконинг яна бир ютуғи, Сардор Мирзаев - Марат Бикмаев - Темурхўжа Абдухолиқов триосини "ишлатиб юборгани" бўлди. Ҳозирча бу трио 19та гол урди. Ёмон кўрсаткич эмас.

Мирконинг яна бир қарорига кўра, Зотеев асосий таркиб ўйинчисига, Салим Мустафоев эса чапдан ўнг қанотга ўтиб янада фойдалироқ ҳаракат қила бошлади. Қахининг мажбурий ҳимоя марказига қўйилиши ҳам ўзини оқлади. Жепаров ва Махарадзени келиши, Мирзаевнинг асосий таркиб аъзосига айланиши Шоаҳмедовнинг ишини бироз енгиллаштирди. Шунинг учун жорий мавсум унинг ҳисобидаги гол+паслар камайиб кетди. Миркодан талаб қилинадиган ҳолат, айнан Шоаҳмедовни бошқа савияга олиб чиқиш. Унинг майдонни кўра билиши ва фикрлашидан келиб чиқсак, Санжардан янада яхшироқ ўйин кутишимиз мумкин.



"Локомотив"нинг олдидаги минимум вазифа уддаланди. "Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўртасидаги икки тўқнашувдан келиб чиқадиган бўлсак, араблар ютиб бўладиган жамоа эканлигини кўрдик. Лекин ҳаммаси энди бошланяпти. "Локомотив" гуруҳдан чиққан бўлса-да, 4та ўйинда дуранг ўйнади. Унинг бахтига рақиблар хато қилди. Плей-офф босқичида эса дуранглар иш бермайди.

"Рақиб ким бўлиши муҳим эмас, ҳамма билан ўйнаса бўлади. Фақат одам ўзига ишониши керак"... Бундан икки йил аввал шундай фикрни билдирган Темур Кападзе, Жепаров билан биргаликда жамоасини рухлантира олади деган умиддамиз.

Н. Юлдашев

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика