RU

Последние новости

14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  1 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  61 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   17 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13

"Локомотив": Тўпурарлар: Абдухолиқов пешқадам, Мирзаевда 10та бўлди Новости

"Локомотив": Тўпурарлар: Абдухолиқов пешқадам, Мирзаевда 10та бўлди

Олий лигада 22-тур учрашувлари ўз якунига етди. "Локомотив" сафарда "Олмалиқ"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтди.

Мазкур учрашувда "Локомотив"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев иккита гол уриб дубл қайд этди.

Натижада Сардорнинг ушбу мавсум олий лигада урган голлари сони 10тага етди. Ҳозирда "темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов 16та гол билан тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.

"Локо" футболчилари биринчи давранинг 15 ўйинида 36 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишганди. Иккинчи даврада ҳозирча олтита ўйин ўтказган "Локомотив" 21та тўп киритишнинг уддасидан чиқди.

Иккинчи давра старт олганидан бери Абдухолиқов 5 марта тўп киритган бўлса, Бикмаев ва Мирзаев тўрттадан, Жепаров эса учта гол урди. Шунингдек, Шоаҳмедов ўз ҳисобига иккита, Геворкян билан Зотеев биттадан гол ёзиб қўйишди. Эслатиб ўтамиз. "Локомотив" ўзининг навбатдаги учрашувини 23 сентябрь куни "Обод"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика