RU

Последние новости

18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  1 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 17:27Алаба яна жароҳат олди  0 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  3 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  8 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  2

"Локомотив" тарихидаги тўпурарларни биласизми ёхуд Санжар Шоаҳмедов 6-ўринга кўтарилиб олди Новости

"Локомотив" тарихидаги тўпурарларни биласизми ёхуд Санжар Шоаҳмедов 6-ўринга кўтарилиб олди

Якунига етаётган мавсумни юқори кайфиятда ўтказган иқтидорли ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов қисқа фурсатда "Локо" мухлислари меҳрини қозонди.

У ўзининг тезкор ўйини, абжир хатти-ҳаракатлари ҳамда бир-биридан чиройли голлари орқали "темирйўлчилар" кўнглини забт этди.

Санжар Шоаҳмедов ҳозирда 14та гол билан олий лига тўпурарлари сафида бормоқда. Ва бу кўрсаткичи билан ярим ҳимоячи "Локомотив" тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида олтинчи ўринга кўтарилиб олди. Биринчи ўриндаги футболчи кимлигини биласизми? Бизнингча, кўпчилик дарҳол топган бўлса керак, бу - Марсель Идиатуллин. Ўз вақтида "Локо" сафида ажойиб ўйинларни ўтказган Идиатулин 42та гол уришга муваффақ бўлган. Ва у "Локомотив"нинг шу пайтгача энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Айни пайтда Марсель Идиатуллин "Локомотив" футбол мактабида ишламоқда ва 1997 йилда туғилган футболчилар мураббийи ҳисобланади.



Ундан кейинги ўринни эса 30та гол билан Фарҳод Тожиев эгаллаб турибди. Жорий мавсумни асосан ўринбосарлари таркибида ўтказган Иван Нагаев ҳозирча 17та гол урган ва учинчи ўринда бормоқда. Тўртинчи-бешинчи ўринларни эса бир хил 16та гол билан Олим Навкаров ва Зайниддин Тожиев банд қилиб туришибди. Айтиб ўтганимиздек, Санжар Шоамеҳдов олтинчи ўринда келяпти ва унинг ҳисобида 14та гол бор. Дарвоқе, тўпурарлик бобида Санжарни изма-из таъқиб этиб келаётган ҳужумчи Марат Бикмаев ҳисобида ҳозирча 13та гол мавжуд.

"Локомотив" таркибида камида ўнта ва ундан кўп гол урган футболчилар орасида тўрт нафар футболчи ҳозир ҳам "темирйўлчилар" сафида фаолиятни давом эттиришмоқда. Булар - Иван Нагаев, Марат Бикмаев, Санжар Шомеҳдов ва Ислом Тўхтахўжаев. Тўхтахўжаев шу кунгача "қизиллар" таркибида 11 марта тўп киритишнинг уддасидан чиққан.



Қуйида "Локомотив" тарихидаги 15та энг яхши тўпурарни келтириб ўтамиз:

1. Марсель Идиатуллин - 42 гол
2. Фарҳод Тожиев - 30
3. Иван Нагаев - 17
4. Олим Навкаров - 16
5. Зайниддин Тожиев - 16
6. Санжар Шоаҳмедов - 14
7. Музаффар Умрзоқов - 13
8. Марат Бикмаев - 13
9. Акмал Холматов - 12
10. Ислом Тўхтахўжаев - 11
11. Азиз Ҳайдаров - 11
12. Виктор Клишин - 10
13. Ойбек Усмонхўжаев - 10
14. Садриддин Абдуллаев - 9
15. Равшан Бозоров - 9


Изоҳ: Бу ерда фақат олий лигадаги голлар инобатга олинган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика